FATTOHHON.COM
« Все новости
“КЕЛАЖАК ОВОЗИ”ДАН ЯНГИ ЙИЛ КАРНАВАЛИ! 26.12.2012 15:01

26 декабрь куни Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимидан сўнг, “Наврўз” ресторанида “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан Янги йил кечаси бўлиб ўтди.



Мазкур Янги йил кечасида “Келажак овози”нинг йил давомида фаол бўлган активист ва волонтёрлари диплом ва совғалар билан тақдирландилар.



Янги йил кечасида машҳур хонандалар Райҳон,



Жаҳонгир Позилжонов,



Нилуфар Усмонова,



Улуғбек Раҳматуллаев,


Шохруххон,



Бахтиёр Раҳмонов,


"Зарба" гуруҳи,

Рухшона,
Умидахон,


Фарҳод ва Ширин ҳам иштирок этиб, барчани кириб келаётган Янги йил билан табрикладилар.





Кечани 2012 йилнинг энг яхши телебошловчиси Ойбек Рихсибеков ва бир неча "Келажак овози" фаоллари олиб бордилар.

Янги йил кечаси кўтаринки руҳда ўтди. Ёшлар хонандаларнинг қўшиқларига рақсга тушиб, байрамни нишонладилар.


Кеча якунида Фонд Форум ва “Келажак овози” белгиси туширилган катта торт кесилди.
Мазкур Янги йил кечаси, барча ёшларни дилдан қувонтирди ва кириб келаётган байрамга совға бўлди.

Зиёдулла Турғунбоев Андижон машинасозлик институти 3 босқич талабаси: - Кўрик танловга “Автомобилларнинг бош ёритиш фараларининг конструкцияси” мавзуйидаги ўз лойиҳам билан иштирок этиб, Республика босқичи лауреати бўлдим. Бу йил лауреат бўлганлигим менга жуда катта туртки берди ва келгусида, кўплаб лойиҳалар устида ишлаб буларни амалга тадбиқ этиб, албатта Ватанимиз ривожи йўлида сафарбар қилмоқчиман. Барчани Янги йил билан табриклайман!

Нурмуҳаммадхон Моний Ҳамзаев Тошкент Давлат Техника университети 2 курс талабаси: - Мен “йилнинг энг яхши активисти” бўлдим. Жуда ҳам хурсандман. Мен йил давомида Фонд Форумнинг жуда кўп тадбирларида иштирок этдим. “Ҳаёт учун футбол!” лойиҳасида ҳаттоки, юлдузлар билан футбол ўйнаётганда гол киритишга ҳам муваффақ бўлдим. Энг катта таассурот қолдиргани эса, “Art Week Style.uz” даги иштироким бўлдим. Бу мен учун катта янгилик бўлди, мен мазкур санъат ҳафталигида модель сифатида иштирок этдим. Келажакда модель сифатида фаолият юритиш ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ, Бу йил моделлик билан шуғулланмасам ҳам, менимча, келгуси йилда уриниб кўрсам керак. Чунки, ҳозирдан моделлик агентликларидан таклифлар бўлмоқда.

Ажойиб байрам оқшоми учун ёшлар “Келажак овози” ва Фонд Форумга миннатдорчилик билдирдилар.
Барчага кириб келаётган Янги йил муборак бўлсин!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова





