FATTOHHON.COM
« Все новости
Водийнинг Фарғона вилоятида 30 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари 27 июль куни Қўқон шаҳри, Риштон, Олтиариқ ва Учкўприк туманларида давом этди.
Ёзнинг жазирамасига қарамай 160 нафардан зиёд санъаткорлар ҳамда шоир ва ёзувчилардан иборат тарғиботчилар гуруҳи Фарғоналиклар қалбига байрамона кайфият улашишдан толмаяптилар.
Меҳмонлар кун давомида Қўқон шаҳрининг 54 маҳалла фуқаролар йиғинлари, Олтиариқ туманидаги жами 15 қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинларининг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, Риштон туманидаги 8 та қишлоқ фуқаролар йиғинларининг 48 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, Учкўприк туманидаги 9 та қишлоқ фуқаролар йиғинларининг 42 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 72 200 нафар, шунлардан 47 100 нафар ўқувчи-талаба ёшлар ва 25 100 нафар аҳоли вакиллари билан дилдан суҳбатлашдилар ва ўйин-кулгилар билан байрам олди тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.
Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази
Матбуот хизмати