FATTOHHON.COM
« Все новостиДунё халқларини санъат ва спортчалик ҳеч бир соҳа яқинлаштира олмайди! Бежизга Санъат ва Спортни, “Дўстлик рамзи” дейишмайди.
20 июль куни соат 19.00 да, Хитой Халқ Республикасининг Шинжон вилояти Урумчи шаҳрида, Шинжон катта театрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг, уйғур халқини севимли хонандалари Мўминжон Абликим ва Ҳазрат Али Муҳаммадтурсун билан биргаликда бўлиб ўтган катта концерт дастури ҳам, чинакам дўстлик байрамига айланиб кетди!
Концерт куни 2500 томошабинга мўлжалланган театрда бўш ўринни топиш мушкул эди. Томошабинларни Озодбек Назарбековнинг кўплаб қўшиқларини ёддан билишлари маълум бўлди. Улар санъаткорни дўстона олқишлаб, қўшиқларини бирга куйлашди ҳам!
Мезбонлар томонидан Санъаткорга ҳурмат юзасидан уйғурча чопон ҳамда, дўппи тақдим этилди.
Озодбек Назарбеков уйғур халқининг меҳмондўстлигига миннатдорчилик билдириб, хонанда Мўминжон билан 10 йиллик қадрдон эканлигини ҳам, томошабинларга эслатиб ўтди.
Концертнинг энг асосий нуқтаси, Мўминжон Абликим ҳамда Озодбек Назарбековнинг биргаликда куйлаган “Уйғур деган мушундоқ” қўшиғи бўлди!
Уйғурларнинг энг севимли қўшиғи ҳисобланган бу қўшиқни 2500 томошабин ўрнидан туриб, биргаликда жўр бўлиб, қарши олишди.
Ўз ўрнида Мўминжон ҳам, Озодбек Назарбековнинг “Жананим” қўшиғини куйлаб, икки миллатнинг дўстона муносабатда эканлигини яна бир карра намойиш этди!
Концерт дастури томошабинларга жуда ҳам манзур бўлди! Тақдим этилаётган гуллар ва олқишларнинг чегараси бўлмади. Концерт томошабинларда юқори таассурот қолдирди.
Фото ва маълумот учун Эркин Файзга
миннатдорчилик билдирамиз
КОНЦЕРТДАН ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН!