FATTOHHON.COM
« Все новости
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА! 30.07.2016 21:23
Маданият ва спорт ишлари Вазири Баҳодир Аҳмедов Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумихико Катони қабул қилди.
Куни кеча Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумихико Катонинг элчилик дастури тугаши муносабати билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида Фумихико Катонинг элчилик даврида икки томонлама маданий-гуманитар ҳамда, спорт соҳасидаги амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда Элчихона ҳамда, Вазирликнинг Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Вазирлик Матбуот хизмати