FATTOHHON.COM
« Все новостиXXXI ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими, Рио-де-Жанейро шаҳридаги “Маракана” стадионида бўлиб ўтди.
Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Баҳодир Жалоловнинг Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб майдонга кириб келишига, унинг ортидан олға интилган юзга яқин спортчи ва мураббийлар, делегациянинг бошқа аъзоларининг майдонга кириб келишларига, нафақат Ўзбекистонликлар, балки бутун дунё гувоҳ бўлди!
Тўрт йилликнинг энг йирик Спорт тадбири, албатта, юқори савияда, ҳаммани ҳайратга солувчи жиҳатлари билан ўтказилишига ҳаракат қилинган бўлиб, бу галги очилиш маросими ҳам, ўзига хос ўтди. Бразилиянинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишигача бўлган тарихий йўлнинг трюклар орқали намойиш этилиши, мамлакатнинг таниқли маданият ва санъат вакилларининг чиқишларини томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди.
Ўзбекистон Делегацияси, каби 206 мамлакат Делегацияси стадионга кириб бўлгач, навбат тадбирнинг расмий қисмига етиб келди ва Мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Карлос Нузман барчани “Риога хуш келибсиз”, деб қутлади. Унинг кириш сўзидан сўнг, нутқ сўзлаган Халқаро Олимпиа Қўмитаси Президенти Томас Бах мезбонлар мазкур спорт тадбирини юқори савияда ўтказиш учун етти йил тайёргарлик кўришганини, бунёдкорлик ишларидан сўнг, шаҳар янада чирой очганини таъкидлаб, мезбонларга миннатдорчилик билдирди, ҳамда мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади. Бразилиянинг вақтинчалик Раҳбари Мишель Темер мусобақани очиқ, деб эълон қилди.
Уч соатдан ортиқ давом этган XXXI Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини дунё бўйича уч миллиарддан зиёд инсонлар кўришди.
Ўзбекистон спортчилари бу ерда, академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтказиладиган беллашувларда иштирок этадилар.
Куни кеча 6 август куни эса, ҳамюртимиз Ўзбекистонлик Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев (60 кг вазн бўйича), Ўзбекистон жамоасига илк медаль, бронза медалини қўлга киритди!