FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ЖАМОАСИДА ИЛК ОЛТИН МЕДАЛ ВА 4 ТА БРОНЗА МЕДАЛИ! 14.08.2016 18:06

 photo (2)

Ҳозирда Риодаги Олимпиада ҳамюртларимиз бирин-кетин муваффақият, ғолиблик сари  интилишмоқда!

Ўзбекистон жамоаси учун иккинчи бронза медалини дзюдо бўйича Ришод Собиров олиб келган бўлса,

photo (5)

учинчи бронза медали совриндори Рустам Тўлаганов бўлди!

photo (4)

Шунингдек, +91 кг вазн тоифасида Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиададаги дастлабки иштирокни ғалаба билан бошлаганлиги ҳам, қувончли ҳодиса бўлди! Эндиликда ҳамюртимиз финалда Британиялик Жо Жойс беллашади!

photo (3)

Андижонлик Ҳасанбой Дўсматов эса, бугун бокс бўйича Колумбиялик рақибини мағлуб этиб, Олимпиада Олтин медалини қўлга киритди! Ўзбекистон жамоасига илк Олтин медаль муборак!

photo (1)

Бундан ташқари, Юнон Рум кураши бўйича Элмурод Тасмуродов ҳам, бронза медали соҳиби бўлди!

Олимпиадада иштирок этаётган барча спортчиларга омад тилаймиз!