FATTOHHON.COM
« Все новостиТошкент шаҳрида Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида, 10 августдан 12 августгача бўлиб ўтган “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали, 12 август куни “Туркистон” саройида Якуний гала-концерт билан ўз ниҳоясига етди.
Мазкур тадбир Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Мустақиллигини эълон қилган тарихий лаҳзалар акс этган видеолавҳа билан бошланди!
Экранда босиб ўтилган йиллар видеолавҳалари акс этгач, чорак аср шукуҳи намоён бўлди ва бугунги кундаги Мустақиллигимизни, тинчлигимизни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга чорлади.
Сўнг, ёшларнинг “Ўзбекистон! Ўзбекистон!” дея юрак-юракдан отилган ҳайқириқларига ҳамоҳанг равишда, Ўзбекистонимиз Мадҳияси янгради! Барчанинг қўли кўксида, барчанинг қалбида Муқаддас, Мустақил, озод ва обод, тинч-фаровон замин фарзанди эканлигидан ифтихор туйғулари жўш урди!
Шундан сўнг, тадбирнинг мусиқавий қисмига ўтилди. Саҳнада хонандалар Алишер Файз,
Манзура,
Шохруххон,
Отабек Мутахўжаев,
Ёдгор Мирзажонов,
Умидахон,
“Уммон” гуруҳи,
Райҳон,
Жаҳонгир Позилжонов,
Улуғбек Раҳматуллаев,
Шахзода ва бошқалар кетма-кет қўшиқлари билан ёшларни қувонтириб, рақсга чорлашди!
Орада томошабинлар билан викторина ўйинлар ҳам уюштирилди.
25 рамзий рақамининг мусиқали ва ранг-баранг чироқли кўриниши барчани қувонтирди!
Ёшларнинг ва хонандаларнинг қўлларида Юртимиз Байроқлари тинимсиз ҳилпирарди!
Барчанинг кайфияти кўтаринки ва ҳамманинг дилида бир ният мужассам эди: Юртимизга кўз тегмасин! Ватанимиз Мустақиллиги, Тинч-фаровонлиги абадий бўлсин!
Гала-концерт “Шахзод” Рашид Холиқовнинг “Эй, азиз юртим!” қўшиғи билан якунланди! Барча ёшлар биргаликда “Эй, азиз юртим!” дея баралла куйлашди!
Чиндан ҳам, бундай тинч-фаровон, ёшлар учун шундай кенг имкониятлар яратилган, инсонлари самимий юртни бутун оламни кезиб ҳам топиб бўлмайди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Умар Комиловга
миннатдорчилик билдирамиз