FATTOHHON.COM
« Все новости15 август куни “Яккасарой” ресторанида “Уммон” гуруҳи вакили Шохрух ва Азизанинг бахт тўйи бўлиб ўтди!
Тўйда шоу бизнесдаги таниқли инсонлар, Шохрухнинг дўстлари меҳмон бўлиб, куёв ва келинни самимий табриклашди.
Жумладан, Улуғбек Раҳматуллаев,
Шохруххон,
Жаҳонгир Позилжонов,
Рашид Холиқов,
Юлдуз Усмонова,
Алишер Файз,
Зиёда,
"Афруз" гуруҳи,
Жасур Умиров,
Манзура,
Сардор Раҳимхон,
Шаҳриёр,
Дилсўз турмуш ўртоғи хонанда Фаррух Раимов билан,
Миржамол ва бошқалар...
“Виа Мароканд” гуруҳи эса, “дежур” бўлди!
Тўйни Даврон Кабулов, Нилуфар Сотиболдиева олиб боришди.
Албатта, Шохрухнинг энг яқин дўстлари "Уммон" гуруҳи вакиллари Жасур ва Зоҳид ҳам, дўстининг ёнида бўлишди!
Тўйхонага кириб келган Шохрух ва Азизахонни барча ҳавас билан табриклашди!
Келин ва куёв ўз оналарига миннатдорчилик билдиришди,
анъанавий келин салом ҳам амалга оширилди.
Келинчакнинг “гул отиш маросими” ҳам ўзига хос тарзда ўтди.
Куёв ва келинчак сокин мусиқага рақсга ҳам тушишди.
Шунингдек, албатта “ҳаётлари ширин бўлсин”, дея торт кесиш,
ҳамда бу торт билан яқинларни “сийлаш” ҳам амалга оширилди!
Хонанда Фаррух Комилов куёвжўра бўлди!
Биз ҳам куёв ва келинга бахт-саодат, узоқ умр, биргаликда қўша қариб, шириндан-шакар фарзандларнинг ота-оналари бўлиб, ҳамиша дунёдаги энг бахтли оилалардан бўлишларини тилаймиз!
Бахт остонасига қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!
Фотолар учун фотограф Умар Комиловга
миннатдорчилик билдирамиз