FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёш киноактёрларнинг профессионал малакасини ошириш мақсадида, кўплаб киноижодкорларнинг талаб-истак ва ҳоҳишларини инобатга олиб, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошида “Киноактёр театр студияси” ташкил этилган эди.
Ушбу студияда режиссёр Сайфиддин Мелиев раҳбарлигида Ёвдат Илёсовнинг “Олачипор ажал” асари асосида, “Тўмарис” спектакли саҳналаштирилган бўлиб, унда Карим Мирходиев, Фарҳод Худойбердиев, Илмира Раҳимжонова, Гулхумор Абдуллаева, Феруза Собитова, Наргиза Салмонова, Ҳусан Рашидов, Жамила Ғофурова каби бир гуруҳ таниқли ва ёш киноижодкорлар турли ролларни ижро этишмоқда.
Ушбу спектаклнинг оммавий ахборот воситалари учун тақдимоти 15 август куни соат 18.00 да Республика Киночилар уйининг Пушти залида бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик учун тақдимоти 19 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
20 августдан бошлаб ушбу спектаклни Республика Киночилар уйида тамоша қилиш мумкин!