FATTOHHON.COM
« Все новостиКуни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошида ташкил этилган “Киноактёр театр студияси”нинг илк спектакли “Тўмарис” ҳақида, сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда, 19 август куни мазкур спектаклнинг кенг жамоатчилик учун катта намойиши бўлиб ўтди!
Намойиш олдидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев сўзга чиқиб, спектакль ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Сўнг, спектакль намойиши бошланди.
Спектаклда ўз эрки учун Форс шоҳи билан курашган сак қабиласи ҳақида ҳикоя қилинади. Эрининг вафотидан сўнг, қабила бошлиғига айланган Тўмарис матонати, унинг содда ўғли, Тўмарисга уйланиш орқали қабиланинг ер мулкларини ўзиникига айлантиришни мўлжаллаган маккор Форс шоҳи, унинг аёл маслакдоши, шунингдек, бойлик орттириш илинжидаги хиёнаткор қабиладошлар, спектаклнинг ҳар хил характердаги қаҳрамонлари тақдири, томошабинларни бефарқ қолдирмайди!
Спектаклнинг муваффақияти, биринчи навбатда, унга ноодатий ёндошилганлиги, саҳналаштирилганлигидир. Нафақат саҳна, балки “Киночилар уйи”нинг фойесига ҳам, “Тўмарис” яшаган давр руҳиятини ҳис қилиш учун махсус декорациялар ясалган.
Актёрлар ижроси, ҳолатлар томошабинларни ўша давр руҳиятига олиб кира олади. Спектакль таъсирли саҳналарга бой, қабилани ҳар қандай вазиятда ҳам, эрк ва озодликни биринчи ўринга қўйиши Тўмариснинг таъсирли сўзларида ак этади.
“Тўмарис” спектакли ҳозирда “Киночилар уйи”да намойиш қилинмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова