FATTOHHON.COM
« Все новости
Риодаги Олимпиада мусобақалари ҳам ўз якунига етди ва Олимпиаданинг якуний куни Ўзбекистонлик спортчилар учун жуда ҳам омадли бўлди! Бокс бўйича Шахобиддин Зоиров Олтин медални қўлга киритгач, бироз фурсат ўтмай яна бир боксчимиз Фазлиддин Ғойибназаров ҳам рақибини енгиб Олтин медаль эгасига айланди! Шунингдек, Эркин кураш бўйича Ихтиёр Наврўзов бронза медалини, яна бир эркн курашчи Магомед Ибрагимов ҳам бронза медалини қўлга киритишди! Бир кунда 4 та медаль, 2 та олтин ва 2 та бронза билан Ўзбекистон жамоаси Ўзбек Олимпия тарихида рекорд натижа қайд этилди! Жами бўлиб, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали билан 207 спорт делегацияси орасида Ўзбекистон 21 ўринни эгаллади! Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари орасида эса, Россиядан сўнг иккинчи ўрин эгаси, Осиёда тўртинчи, Марказий Осиё давлатлари ичида эса, биринчи ўринни эгаллади!