FATTOHHON.COM
« Все новости“Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори, ўзининг сермаҳсул ижоди билан барчанинг кўнглидан жой олиб келаётган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланди.
Улуғбек Раҳматуллаевни чин дилдан табриклаймиз!
Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу ҳақида биринчи бўлиб “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси Махсус Рухсатнома (Лицензия) берувчи Ташкилий Бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоровдан эшитдим. Кичик меҳнатимизни шундай катта унвон билан тақдирлашганидан бошим осмонга етди! Қувончим чексиз! Биринчи бўлиб отам ва онамга айтдим, улар ҳам жуда қувонишди! Оллоҳга шукур! Беҳисоб шукур! Шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз, хотиржам ижод қилаётганимиз, ҳамда ижод маҳсулларимизни халқимизга тақдим этаётганимиз учун! Бу унвон албатта, янада масъулият юклайди, янада ижод қилишга ундайди! Яна бир бор катта раҳмат!