FATTOHHON.COM
« Все новости
ТОШКЕНТДАН АНДИЖОНГА! 28.08.2016 10:46
Ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида янги бир янгилик юртдошларимиз қувончига сабаб бўлди! 27 август куни Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл орқали, Йўловчи поезди Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларидан ўтиб, Андижон шаҳрига етиб борди. Поездда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган.
Поездда бир гуруҳ санъаткорлар ҳам, йўловчилар билан биргаликда, Андижонга йўл олишди. Булар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов, хонандалар Наргиз ва бошқалар...
Меҳмонлар Андижонда карнай-сурнай ва гуллар билан кутиб олинди. Андижон темир йўл вокзалида бу воқеа муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
Поезд шу куни Тошкентга қайтди.
Эндиликда, поездда Андижонга бемалол бир кунда бориб келиш мумкин.