FATTOHHON.COM

« Все новости

"АРМОНЛИ ДУНЁ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН РЕПОРТАЖ 05.03.2013 13:33

fotopramera(10).jpg
5 март куни соат 18.00 да Киночилар уйида «Ўзбеккино» томонидан буюртма асосида давлат бюджети ҳисобига суратга олинган “Армонли дунё” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
fotopramera(1).jpg
Фильм режиссёри Собир Назармуҳамедов.
fotopramera(4).jpg
Бош ролда актёр Бахтиёр Қосимов
fotopramera(5).jpg
Ролларда: Ойша Жўраева, Муҳаммадсоли Юсупов, Абдухалил Мингноров, Сайёд Қодиров ва бошқалар...
Фильм ижодкорларини режиссёр Собир Назармуҳамедовнинг ўзи таништирди.
fotopramera(3).jpg
Таништирув вақтида у актёр Бахтиёр Қосимовнинг 9 кундан сўнг туғилган куни эканлигини айтиб, актёрни яқинлашиб келаётган таваллуд айёми билан табриклади.
Фильм драма жанрида суратга  олинган бўлиб, кучли фалсафий мазмунга эга. Фильм мазмунига кўра, агар ўз олдингга бир мақсад қўйсанг, қийинчиликларни енгиб ўтсанг, ҳаракат қилсанг, албатта, ўз мақсадингга эришасан, деган ғояни илгари суради. Фильм бош қаҳрамонининг изтироблари, тарих ўқитувчиси сифатида, 39 йил давомида ўқувчиларга нотўғри маълумотлар бериб келганлигига виждони қийналади. У Мустақиллик туфайли оқ ва қорани англаб етганди. Эндиликда эса, ўз айбимни ҳалол меҳнатим билан юваман, деган фикрда эди. У шу ниятини амалга ошириш учун, сув чиқиши қийин бўлган тошлоқ ердан 3 гектар олиб, у ерда боғ барпо қилишга киришади. Албатта, бу осон кечмайди. Унинг уч ўғлидан фақат кенжаси Асрор унга кўмаклашади.
Фильм қаҳрамонининг ота учун фарзанд жавоб бермайди, лекин фарзанд учун ота жавоб беради, сўзлари замирида чуқур маъно ётади.
Шунингдек, Бахтиёр Қосимовнинг қаҳрамони, ҳалол ва ақлли инсон! У ҳаттоки, муқаддас Ҳаж зиёратига боришга навбати келганида ҳам, ўзини бунга руҳан тайёр деб билмагани учун боргиси келмайди. Катта ўғлининг Ҳажга бориш ҳақидаги сўзларига жавобан, “агар савоб иш қилмоқчи бўлса, авваламбор атрофингга қара, ўз яқинларингга, атрофингдагиларга ёрдам қил” деган сўзларидан уни қанчалик аққли ва камтар инсонлигини билиш мумкин. Афсуски, унинг фарзандлари қайсидир маънода отани тушунишлари қийин бўлади.
fotopramera(8).jpg
Инсоннинг меҳнат билан тўғри йўлга қайтиши, бош қаҳрамоннинг кенжа ўғли Асрор тимсолида кўрсатиб берилган. Асрор роли ижрочиси ёш актёр ўзига берилган вазифани тўлақонли уддалаган. Кенжа ўғил, айни отанинг умидлари сўнгга вақтда пайдо бўлади ва отага қанот бўлади.
Фильмда аарзимаган пул учун ўз дўстига хиёнат қилишгача бориб етадиган инсонлар ҳам, танқид остига олнган.
Фильм воқеалари тарбиявий аҳамиятга эга ва томошабинларни ўйлашга мажбур қилади, деган фикрдамиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
fotopramera(11).jpg
fotopramera(12).jpg
fotopramera(9).jpg
 
fotopramera(6).jpg
fotopramera(7).jpg
fotopramera(2).jpg
fotopramera.jpg