FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАР БИРИМИЗНИНГ ШУ КУНГАЧА ЭРИШГАН МАҚСАДЛАРИМИЗ, ЮТУҚЛАРИМИЗДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ КАТТА ҲИССАЛАРИ БОР... 03.09.2016 11:29

photo (1)

 

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ: ҲАР БИРИМИЗНИНГ ШУ КУНГАЧА ЭРИШГАН МАҚСАДЛАРИМИЗ, ЮТУҚЛАРИМИЗДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ КАТТА ҲИССАСИ БОР...

 

Улуғбек Раҳматуллаев: - Авваламбор, барча дуо қилган яқинларимизга катта раҳмат, дейман! Биз 25 йил давомида жуда ҳам кўплаб катта марраларга, мақсадларга етдик. Биласизми, дунёда энг катта неъмат, бу шукроналик, тинчлик неъмати экан! Бугун ҳаммамиз шуни яна бир бор англадик. Биз учун ўз меҳнатини, кучини аямаган, Бобомиз учун дуодамиз... яна шуни биламанки, биз мана шу Юртимизни янада юксалтириш ва унинг ривожи, айниқса, тинчлиги, фаровонлиги учун ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак! Мана шуни Президентимиз жуда ҳам  истардилар ва биз албатта, уларнинг айтганларини қиламиз ва бажарамиз ҳам, чунки, ҳар биримиз шу кунгача ҳам эришган мақсадларимиз, ютуқларимизда мана шу Инсоннинг катта ҳиссаси бор! Биз мана шундай тинч, фаровон Ўзбекистонни ҳеч қачон ёмон ниятли инсонларга бериб қўймаймиз!!! Мана шу Юрт фарзанди бўлиб, шу Юртга хизмат қилаётганимдан бахтиёрман!

 12

ШАХЗОДА: ОТАМИЗ ЎЗ ҲАЁТИНИ ВАТАНГА БАҒИШЛАДИ!

 Шахзода:-Барча мухлис ва мухлисаларимга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман! Нафақат ўзбек, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Азарбайжонлик мухлисларим, шундай лаҳзаларда ўз дуоларингиз билан қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат! ЎЗБЕКИСТОН гуллаб-яшнаши давом этади! Бизнинг улкан келажак режаларимиз кўп! Бизда кекса авлод кичикларни ҳурмат қилади, ёш авлод эса, ўз навбатида ота-онасини, аждодларини барча нарсадан устун қўяди! Биз ўз Президентимизни “ОТА”, “ДОДА” деб аташимиз кимдир ўргатгани учун эмас, балки ҳақиқатдан ҳам, у бизни ҳимоя қилиб келаётган ОТАМИЗДИР! У ўз ҳаётини ВАТАНГА бағишлади! БАРЧАСИ УЧУН РАҲМАТ! Менинг Президентим! Унинг хотираси биз учун азиз ва ҳамиша ҳурматга лойиқ!

photo (4)

 

АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ: ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАКЛИГИНИ ЎРГАТИБ КЕТДИЛАР...

 

Абдурашид Йўлдошев: - Азиз Ватандошлар Яратгандан барчага сабр сўрайман, Ислом бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсин! Улар бизга Юрт қадрини, Ватанга муҳаббат қандай бўлишини, қандай яшаш кераклигини ўргатиб кетдилар, буни давом эттириш эса албатта, ўз қўлимизда! Буни давом эттирсак, албатта, Муҳтарам Юртбошимизнинг руҳлари шод бўлади! Ўйлайманки, уларнинг руҳларини шод қиламиз, ҳеч қачон тушкунликка тушиб қолмаймиз ва бизларга бўлган ишончларини оқлаймиз! Охиратингиз обод бўлсин азиз Юртбошимиз!