FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов: - Мен, бир актёр сифатида кўп вилоятларда бўлиб халқимизнинг кўзларида ўту олов кўрдим. Уларнинг нигоҳидаги аланга менинг юрагимга ҳам ўтарди. Ислом Каримов номи тилга олинганда, эл-юрт уни олқишларди. Биринчи Президентимиз Амир Темур, Навоий, Улуғбек авлодларига мурожаат қилиб, “Биз ким эдигу ким бўлдик” деб, ўзликни уйғотишга ижобий маънода туртки берган эдилар.
Вафот этган кунлари кўчада ёши улуғ онахонлар билан расида қизларни ҳам кўк рўмол ўраганларини кўриб ўртаниб кетдим, кўзимга ёш югурди.
Президентимиз бир гал “биз, энди оддий одам эмасмиз” деган эдилар. Ҳақиқатан ҳам биз бугун оддий одам эмас, халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, ўз сўзига эга, буюк халқлардан биримиз.
Президентимиз халқимизга қарата, кўп марта “ҳаммангизни қучоқлагим келади” дер эдилар. Энди биз, Юртбошимизнинг руҳини шод қилиш учун ижод, ижод ва яна ижод қилишимиз зарур!