FATTOHHON.COM
« Все новостиМуҳтарам Юртбошимиз, Юрт Отаси вафот этди!
Ҳамма қайғуда, 3 кунлик мотам эълон қилинди! Ҳаттоки, бутун Ўзбекистон Телевидениеси бўйлаб ҳам, фақат маъюс куйлар берилиб, Юртбошимиз ҳаёти ва вафотига оид лавҳалар бериб борилмоқда...
Лекин... кутилмаганда, айрим ўз “ҳис-туйғуларини яшира олмаётганлар”, ёки мотам бўлган хонадонда хурсандчилик қилиш ноўринлигидан бехабар, айрим ўз юртдошларимизни (минг афсуски!) ижтимоий тармоқларга “табриклар”, ҳаттоки “хурсандчилик қувончлари” акс этган маълумот ва фотоларни жойлаштириш кўнгилларига сиғаётганини кўриб, ҳайрон қоласан! Тўғри, ҳамма мотам тутиб, чуқур қайғуга ботиши, тушкунликка тушиши керак эмас, аммо, 3 кунлик Мотам эълон қилинган, ҳаттоки Телевидение бунга амал қилаётган бир пайтда, Юртбошимиз хотираси, Халқимизнинг қайғуси ҳурмати, 3 кунгина “табрик” ва “қувончли суратларингиз”ни четга суриб тура олмасангиз? Нотўғри тушунманглар, “Табрикламанг”, дейилаётгани йўқ! Табриклаш учун қўл телефони, телеграм деган нарсалар бор! Кўришиб ҳам табриклаш мумкин! Аммо, буни МОТАМ КУНЛАРИ ижтимоий тармоқларга қўйиб, Ўзбекистон аҳли мотамда бўлган бир пайтда, “қувонч”ни “намойиш” қилиш керакмикан?
ЁКИ СИЗ ЯШАБ ТУРГАН МАНА ШУ ЮРТ УЧУН ҲАЁТИНИ ФИДО ҚИЛГАН ЮРТБОШИМИЗНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИМИЗНИ ТУШУНИБ ЕТМАДИНГИЗМИ?
ЎЛИМ ҲАҚ, АММО МАРҲУМНИ ХОТИРАСИ ҲУРМАТИ ФАҚАТ 3 КУН БЎЛСА ҲАМ, РАСМАН МОТАМ КУНЛАРИ, САЛ БОСИҚРОҚ БЎЛИШ КЕРАК ЭМАСМИКАН?
ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИ, ВАТАН ТУЙҒУСИ, ВАТАНИМИЗ ҚАЙҒУСИ СИЗ УЧУН БЕГОНАМИ?
ВАТАН МОТАМДА БЎЛГАН ВАҚТДА, ҲЕЧ БЎЛМАГАНДА БОШҚАЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ СИЗГА БЕГОНАМИ?
“Бу мени шахсий профилим” дейишингиз аниқ, лекин ўша шахсий профиль эгаси, яъни шахс, сиз ўзбексиз, Ўзбекистонда яшайсиз! Ўзбек Халқини ҳурмати йўқми, сиз учун? Ёки сизни уйингизда аза бўлса, қўшнингиз очиқчасига тўй, хурсандчилик, байрам қила оладими? Ёки қўшнингизникида мотам бўлса, сиз очиқчасига хурсандчилик қила оласизми?
Ахир бу ишингизни интернет орқали намойиш қиляпсиз, буни жаҳон аҳли кўряпти! “Ўз Президенти хотирасини, Юртда расман эълон қилинган Мотамни назар-писанд қилмаяпти”, деб бўҳтон қилиши мумкинлигини ўйламайсизми?
3 кунлик мотам ўтсин, марҳамат, ҳафталаб қувончли хабарлар жойлаштираверинг, аммо 3 кунгина чидай олмайсизми?
Ҳаттоки, шоу бизнес вакиллари, таниқли инсонлардан айримлари, шу кунларда ўз туғилган куни, хурсандчилик куни бўлиб қолса ҳам, Мотам, Юртбошимиз хотираси ҳурмати намойиш қилмай турганда, айримлар “ўз шахсий қувонч”ларини интернет орқали “ичларига сиғдира олмай оламга намойиш” қилмоқдалар!
Шундайларга, биринчи навбатда фаросат берсин, инсоф берсин! Бу шахсий фикрларимиз, албатта!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова