FATTOHHON.COM

« Все новости

БИЗНИНГ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ ҲАМИША ОЛДИНДА! 04.09.2016 14:32

photo (3)

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Зиёда: - Ассалому алайкум азизлар! Бизнинг Ўзбекистонимиз ҳамиша олдинда бўлган ва ҳамиша олдинда бўлади! Президентимиз айтганларидек замон биз ёшларнинг қўлимизда! Албатта, барчамиз бир ёқадан бош чиқазайлик. Муҳтарам Юртбошимизни ишончларини оқлайлик, чунки бу Инсон биз ёшлар учун барча шароитларни яратиб берган. Охиратлари обод бўлсин! Қадрли Юртбошимиз ҳамиша қалбимиздасиз!

 photo (1)

“Шуҳрат” медали соҳиби, хонанда Машҳурбек: - Биз энди ҳар доимгидан-да матонатли, қийинчиликларга қарши курашувчан, кучли ва энг муҳими аҳил бўлишимиз керак! Муҳтарам Президентимиздан бизга мерос қолган тинч ва осойишта заминни кўз қорачиғимиздек асраб, биздан кейинги авлодларга қолдириш олдимиздаги энг муҳим вазифадир. Шундай оғир ва мураккаб дамларда бир-биримизга ҳамдард бўлайлик. Токи бизни кўкдан кузатиб турган буюк аждодларимиз сафига қўшилган қадрли юртимиз Отасининг ҳам руҳлари шод бўлсин! Яшасин Ўзбекистон!

 photo (2)

Хонанда Тоҳир Усмонов: - Азиз Юртдошлар, Ўзбекистон Халқи, Президентимиз фарзандларим деб суйган ёшларимиз! Юртимиз Отаси Ислом Абдуғаневич Каримов доимо қалбимизда мангу яшайдилар. Президентимизнинг ҳар бир сўзлари, ўгитлари бизга бебаҳо мерос бўлиб қолди. Биз ёшлар Президентимиз ҳоҳлаганларидай ЎЗБЕКИСТОН деб аталмиш жаннатмакон Юртимизни гуллаб яшнатишга ўз ҳиссамизни қўшиб, бобомизнинг руҳларини шод қилайлик! Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек “БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ” ва бизнинг бизнинг келажагимиз ҳам буюкдир!