FATTOHHON.COM

« Все новости

ЮКСАК МАЪНАВИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ХАЛҚ ҲЕЧ КИМГА ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАРАМ БЎЛМАЙДИ! 04.09.2016 14:35

photo (6)

Хонанда Шохруххон: - Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов “Маънавият - енгилмас куч” китобидаги “Агарки мендан, ҳозирги кунда маънавиятимизни асраш учун нима қилиш лозим ва унга таҳдид соладиган хуружларга нимани қарши қўйиш керак, деб сўраса, мен авваламбор, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, уруғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез ўзгараётган ҳаёт воқеълигига онгли қараб, Мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур, деб жавоб берган бўлардим. Ишончим комилки, ана шундай ноёб инсоний фазилатларга, юксак маънавиятга эга бўлган халқ ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмайди, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади...” фикрлари юрагимдан чуқур ўрин эгаллаган.  Юртбошимизнинг ишончларини оқлаш учун, Руҳларини шод этиш учун, биз ёшлар биргаликда бир тан, бир жон бўлайлик!

 photo (8)

Хонанда Наргиз: - Юртбошимиз, Муҳтарам Президентимиз ҳам Сизлар каби ёш, билимга чанқоқ, нигоҳларидан Юксак ва аниқ мақсадлари чақнаб турган Инсон эдилар. У Инсоннинг орзуси: Ватанпарвар, билимли, маданиятли, маънавиятли, аҳил ва иноқ, миллатини кўкларга кўтарувчи, ўз Ватанини фидокорона ҳимоя қиладиган, фақат юқори чўққиларни забт этиб, Ўзбек номини улуғлайдиган Ёшлар бўлишимиз эди. Ҳаммамиз Юртбошимиз ишончларини оқлайлик, Ўзбекистон бизники, ҳеч кимга бериб қўймаймиз!

  photo (7)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев: - Азиз Юртдошлар, ёшлар! Қадрли Юртбошимизнинг сўзларига амал қилган ҳолда, ҳамиша ҳамжиҳат ва аҳил бўлишимиз зарур! Тинчлигимиз посбони барпо этган Мустақил Юртимиз равнақига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз керак! Фаровон Ватанда яшаётганлигимиз учун шукур қилишимиз, Юртимиз келажаги учун олға интилишимиз керак! Юртбошимизнинг ишончини оқлаш, Бу Инсон барпо этган Давлатни, Тинчлигимизни асраш, ҳар биримизнинг бурчимиз!