FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ ФАТХУЛЛА МАСУДОВ: ВИЖДОНЛИ БЎЛАЙЛИК! 04.09.2016 14:01

1

Ўзбек Миллий Академик драма театри раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов: - 25 йил ичида Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида барча соҳаларда юксак ютуқларга эришдик! Мисол учун: Республикамиздаги барча вилоятлардаги бунёдкорлик ва қурилиш ишларида эришилган ютуқлар, фан-техника соҳасида, таълим, ишлаб-чиқариш, санъат ва маданият, спорт соҳасидаги ютуқларимизни олайлик. Одамзод қачон юксак хайрли марраларга етиб боради? Албатта, Йўлбошчиси тоза-қалб ва мард бўлса! Юртбошимизнинг юртимизга ва халқимизга мехр-муҳаббатлари кучли эди. Ўтган аждодларимизнинг ҳам руҳларини шод этиш истагида? қайтадан зиёратгохларни таъмирлаб, боғ-роғларга айлантиришда, ёш мустақил мамлакатнинг юксак хайрли ҳолатларга ва ютуқларга эришишида бош бўлдилар. Мамлакатни Мустақил Давлат деб эълон қилиш ва Давлат, халқ учун бор куч-қувватни сарфлаш, катта мардликни ва тоза кўнгиллиликни талаб этади. Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич шундай инсон эдилар. Интернетларда ҳар-хил гап-сўзлар айтаётган ва тўқиётган инсонларга қарата айтаман: “ўйлаб гапирайлик, ўйламасдан гапириш ёки ёлғон-яшиқлар тўқиш, бўхтонлар уюштириш оғир гуноҳ саналади”! Виждонли бўлайлик! Ҳар-хил бўлар-бўлмас гапларни тарқатиб, шов-шув уюштириш ва носоғлом ҳолатларни юзага келтириш жиноятдир. Бутун дунё тан олган Ўзбекистон халқи севадиган Муҳтарам Юртбошимизнинг Раҳбарлик даврида, шахсан мен ҳалол меҳнат қилиб, юксак ютуқларга эришишда катта имкониятлар билан таъминландим. Ҳар бир қилган халол меҳнатим Юртбошим ва Давлат тарафидан юксак баҳоланди! Мен оддий ижодкорман. Ижодкорларнинг ҳалол меҳнати ва фидоийлигини сезиб, қилинган меҳнат учун ижодкорларга раҳмат айтиш ва уларни рағбатлантириш қалби гўзал, кўнгли тоза, ўзи мард юрт Отасининг қўлидан келади. Муҳтарам Президентимиз ҳеч бир соҳани ва ҳар бир соха эгаларини - айниқса фидоийларни эътибордан четда қолдирмас эдилар. Чамаси 10 ёшларда бўлган ўғилча ўз отасидан “Бизнинг Юртбошимизни қаерлари оғрияпти? Касал бўлиб қолдиларми?” деб сўрабди. Шунда ота “Муҳтарам Президентимизнинг юраклари хаста” дебди. Шунда ҳалиги бола отасига қараб “агар Президентимиз яшасалар, мен ўз юрагимни берган бўлар эдим” дебди. Шу гапни эшитиб менинг юрагим ларзага келди! Қаранг, ёш боланинг Юртбошимизга бўлган муҳаббатини! Бу – Республикамиздаги барча ўғил-қизларни “Сизлар менинг фарзандларимсизлар. Ҳаммангизни бағримга босаман” деб фарзандларимизга ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатган Юртбошимизга нисбатан, болаларимизнинг чуқур меҳр-муҳаббати, деб биламан. Азиз қадрдонлар! Жуда оғир жудоликка учрадик.  Тақдирдан қочиб қутила олмаймиз. Лекин, бир нарсани илтимос қиламан. Юртбошимиз бош бўлган барча хайрли ишларни давом эттирайлик. Интернетга кирганда ҳар хил нохуш ва бўлмағур маълумотларни ўқиб вақт кетказмайлик. Тушкунликка ҳам тушмайлик. Мухтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовдек юртни севиш, халққа меҳр-мухаббатда бўлиш, юрт учун, Ватан учун ёниб яшаш, бизнинг бурчимиздир. Агар биз бўлмағур хаёлларга берилмай, Мухтарам Юртбошимиз бош бўлган хайрли ишларни давом эттирсак, Юртбошимизнинг руҳларини шод қилган бўламиз. Юртбошимизни ҳаётлари-олий мақсадлари, шижоатлари бизларга ўгит бўлмоғи керак. Юртимизнинг тинчлик, осойишталигини мустаҳкам ушлаш барчамизнинг бурчимиздир! Биз Юртбошимизни севамиз ва хайрли меҳнатларини ҳеч қачон унутмаймиз!