FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАМИША БИРГА, АҲИЛ ВА ҲАМЖИҲАТ БЎЛАМИЗ! 05.09.2016 21:00

photo (5)

Хонанда Муниса Ризаева: - Ҳурматли Ҳамюртларимиз! Азизлар, Президентимиз Раҳнамолигида биз улкан марраларни забт этдик! Диёримизнинг тинч ва фаровон ҳаётини асраш, уларнинг орзуларини амалга ошириш, биз ёшлар қўлида! Интернет тармоқлари орқали тарқалаётган турли бузғунчи ғояларга, фикр ва мулоҳазаларга эътибор бермасдан, бирдамлилик билан ҳаракат қилсак, олға борсак, биз мақсадимизга эришамиз! Юртбошимиз бизни чексиз меҳр-муҳаббат билан севар эдилар. Улар бизга қандай яшашни ўргатиб кетдилар. Биз уларнинг ишончларини оқлашимиз, бир тан-у бир жон бўлиб, фақат олдинга интилишимиз керак. Биз асло бўш келмаймиз, зеро Президентимиз айтганларидек, "Азизларим, давр бизники, марра бизники!"

 photo (10)

“Беном” гуруҳи ижодкорлари Сарвар ва Комил: - Ўзбекистон халқини Муҳтарам Президентимизни  чин кўнгилдан севганликлари ва ҳурмат қилганларига бугун бутун жаҳон гувоҳ бўлмоқда! Уларни хотирлаб барча айтган сўзлари ва нутқларини эслаб, бир нарсани айтаманки, биз ёшлар, улар ҳоҳлаган йўлдан кетишимиз ва буюк мустақиллигимизни асрашимиз керак. Президентимиз бошлаган йўлни давом эттириб, уларга муносиб ворис бўлишимиз керак! Ҳар хил четдан бўлаётган ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ахборот хуружларига аҳамият бермасдан, бир тану бир жон бўлиб, аҳил бўлишимиз лозим! Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов номлари абадий қалбларимизда қолажак!

 photo (9)

Хонанда Шуҳрат Йўлдошев: - Муҳтарам Юртбошимизнинг “Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким енга олмайди!”  фикрларини ҳар доим кўрган ва кўп ўқиган бўлсам-да, унинг маъносига бугунчалик чуқур етмаган эдим! Бугун бу фикрлар қанчалик буюк гаплар эканлигини тушундим! Биз ёшлар ҳамиша бирга, аҳил ва ҳамжиҳат бўламиз! Борлигингиз бизни кучли қилди. Йўқлигингизни билдирмай, енгилмас бўлади фарзандларингиз!