FATTOHHON.COM
« Все новости
ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАНИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАШДИ! 09.09.2016 00:58
Куни кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида “Ал-Садд” стадионида футбол бўйича 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларининг учинчи босқичи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси маҳаллий терма жамоага қарши майдонда тўп суришди. Александр Гейнрих бу гал ҳам ўзини кўрсата олди. Чунки, айнан унинг жаримадан тепган тўпини Егор Кримец боши билан уриб, рақиб дарвозаси тўрига туширди. Ҳамжиҳатликдаги ҳаракат футболчиларимизга муваффақият олиб келди!
ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1
Футболчиларимиз ғалабани Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлашди!