FATTOHHON.COM
« Все новостиШуҳрат Умар ўзининг янги “Дилпора” қўшиғини тингловчилар эътиборига ҳавола этди. Қўшиқ сўзи Шуҳрат Умарнинг ўзига, мусиқа ва аранжеровка эса, Жасур Бадалбаев, Феруз Абдуллаевга тегишли.
Шўх мусиқа бўлса ҳам, қўшиқ сўзлари айрилиқни тасвирлайди!
Дилим айлаб минг пора,
Қайга кетдинг Дилдора?
Айрилиқдан ўзга айб,
Тополмадингми, бир чора?
Бизлар энди бегона,
Юрак бўлди, девона.
Муҳаббат гул саройини
Этдинг кулу вайрона!
Дилим, дилим айлама,
Қошларингни ўйнатма,
Юрак ўлди, сароб бўлди,
Энди мени излама...
Ўзи нима бўлди менга?
Жону дилим бериб унга...
Қолиб кетдимми, ишониб,
Фарғонада тонг отгунча?
Бизлар энди бегона,
Юрак бўлди, девона.
Муҳаббат гул саройини
Этдинг кулу вайрона!
Дилим, дилим айлама,
Қошларингни ўйнатма,
Юрак ўлди, сароб бўлди,
Энди мени излама...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!