FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 6 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида тарғибот тадбирлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Қодиров очиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти ва унинг ташкилий жиҳатларига тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг сўз олган, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, Ёшлар маданият ва санъат Маркази директори Ж.Узаков тарғибот гуруҳи аъзоларига жойларда ўтказиладиган ҳар бир тадбирини аҳоли, айниқса, ёшларнинг кўтаринки кайфияти ва уларда бугунги кунга бўлган шукроналик ҳиссини уйғотишга таниқли санъаткорларнинг иштироки муҳим аҳамият касб этишини ҳамда, оммавий ахборот воситалари ушбу тарғибот тадбирларини кенг ёритиш масалаларига алоҳида эътибор беришлари ҳақида сўз юритди.
Анжуман давомида “Нуроний жамғармаси” вилоят бўлими раҳбари Я.Иноятов Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Қашқадарё вилоятида фаолият олиб борган вақтларида амалга оширилган улкан ишлар юзасидан йиғилганларга илиқ фикрларини сўзлаб берди.
Шундан сўнг, тарғиботчилар тадбирларни ўтказиш учун туманларга йўл олдилар.
Матбуот анжуманида тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
матбуот хизмати