FATTOHHON.COM

« Все новости

«ОНАМНИНГ ОРЗУСИ» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН: АЖДАР АЖДАРНИНГ ГЎШТИНИ ЕГАНИНИ ҚАЕРДА КЎРГАНСИЗ? 06.03.2013 14:55

6 март куни «Алишер Навоий» (собиқ Панорама) кинотеатрида режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Онамнинг орзуси” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра суратга олинган.
Фильмнинг бадиий раҳбари режиссёр Аюб Шаҳобиддинов
Муҳаррир Ғофур Шермуҳаммад
foto_pramera(5).jpg
Бош ролда Райҳон Уласенова
Ролларда Фотима Режаметова, Асал Шодиева, Йигитали Мамажонов, Лола Элтоева, Тоҳир Саидов, Машраб Кимсанов, Ҳамид Тошпўлатов, Ойбек Мирмаҳмудов ва бошқалар...
Фильм мазмунига кўра, унда икки қизнинг тақдири ҳақида сўз боради.
Фильм таъсирли саҳналарга бой ва унда инсонни ўйлашга, фикрлашга ундайдиган ҳолатлар ифода этилган. Масалан, фильмда ҳозирги кунда ёшларни ҳар тарафлама ўйламай, ҳаётга енгил қараб, “пешонамдан кўрдим” дея турмуш қуриб кетаверишлари, молпарастлик каби одатлар, ҳамда бировнинг қайғусидан ўз фойдаси йўлида фойдаланадиган инсонлар қораланган.
Шунингдек, агар ақлли ва билимли бўлса, қиз бола ҳам кўп ишларни амалга ошира олиши, керак бўлса, ота-она орзусини ҳам амалга ошира олиши мумкинлиги ифода этилган. Фильмнинг бош қаҳрамони, бадавлат оила фарзанди отасидан қолган цехнинг қарзларини тўлаш учун кўп қийинчиликларга дуч келади. Лекин, у буларнинг барчасини енгиб ўта олади. Бу ролни актриса Райҳон Уласенова ижро қилган. Аввалига ҳаётга беписанд назар ташлаётган қиз, кейинчалик бошқаларнинг ҳам кўнглига қулоқ солишни ва бошқаларнинг орзуларини ҳам тушунишни ўрганади. Райҳон Уласенова, қаттиққўл, ўзига ишонган, кучли қаҳрамон ортида аслида, қалбан самимий, нозик ва меҳрибон инсон яширинганини ишончли кўрсатиб бера олган, назаримизда.
Унинг синглиси тимсолида, ҳозирда ҳаётда ўйламай севгига ишониб турмуш қураётган қизлар тасвирланган. Лекин, у ҳам опасининг сўзларидан сўнг, ҳаётга бўлган дунёқараши ўзгаради. Бу бир тарафдан яхши бўлса, бир тарафдан унга салбий таъсир ҳам кўрсатади.
Сингил Матлубанинг севган йигити бўлса, аввалига қўрс ва ҳаётга, ҳамда бўлажак турмуш ўртоғига беписанд қараса ҳам, Матлубанинг сўзларидан сўнг, фильм давомида феъл-атвори ўзгаради, ҳаётга бошқача назар билан қарай бошлайди. Унинг роли, ҳозирги кун йигитларига ибрат бўлса, арзийди, назаримизда.
foto_pramera(7).jpg
Бу қаҳрамонни актёр Йигитали Мамажонов ишонарли ижро қилган.
foto_pramera(6).jpg
Актриса Фотима Режаметова ижросидаги амма образи, фильмнинг энг эсда қоларли образларидан бири бўлди! Унинг комик ҳатти-ҳаракатлари, барчанинг олқишига сазовор бўлди!
Фильмнинг мазмуни, режиссёрлик иши, актёрлар ансамблининг тўғри танланганлиги ва актёрларнинг маҳоратли ижроси, фильм муваффақиятларини таъминлаган.
Фильмда лекин, баъзи саҳналарда ишончсиз ҳолатлар ҳам бордек, масалан, Райҳон Уласенова қаҳрамонини ҳали турмушга чиқмай туриб, бутунлай бегона бир инсонга яъни ҳисобчи йигитга эру хотин ва оилавий турмуш ҳақидаги масалаларни гапириши, ҳамда бу ҳисобчини унинг уйига бемалол бостириб кириб ўтириб олиши каби ҳолатлар. Шунингдек, фильмдаги бир ҳолат ҳам ўйлантиради, опани сингилга келган совчиларни ранжитганидан сўнг, синглиси ўша йигит билан аҳду паймон қилганидан хабар топгач, ўша хонадонга узр сўраб бориб, яна хонадонларига совчиликка келишини сўраши, ҳозирги глобаллашган, ҳамда ёшларимиз замонавийлашган даврда ҳам, балки миллий анъаналаримизга бироз зид эмасмикан, деб ўйлаймиз. Минг у ўша хонадонга синглиси учун бош эгиб борганида ҳам, миллий урф-одатларимизга хос бўлмаган ишни амалга оширгандек бўлиб қолган, балки, опа, амма билан бирга бориши ёки, узр сўрашнинг ўзи билан кифояланиши керакмиди, ҳар холда у хонадон эгаларини яна ўз хонадонларига совчиликка келишларини таклиф этиши, бу ишни ёш бўла туриб ўзи ҳал этмоқчи бўлиши, бироз ошириб юборилгандек, назаримизда.
Лекин, бу режиссёр Умид Ҳамдамовнинг катта кинодаги илк иши ва бу фильм томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.
Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган афзал деганларидек, “Онамнинг орзуси” фильми ҳозирда “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) кинотеатрида намойиш қилинмоқда.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto_pramera(3).jpg

 

 

foto_pramera(2).jpg

 

 

 

 

foto_pramera(4).jpg

 

 

 

 

 

 

foto_pramera(1).jpg