FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИ КУНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ! 10.09.2016 05:45

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

photo (2) photo (3)

Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди. Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.

photo (1)

Мазкур муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови бўйича сайлов компанияси бошланди.