FATTOHHON.COM
« Все новости
“ЕТТИ ОЙ” (“СЕМЬ ЛУН”) СПЕКТАКЛИДАН РЕПОРТАЖ... ЖОНЛИ ТЕАТР! 07.03.2013 08:32
7 март куни “Ильхом” театрида “Етти ой” (“Семь лун”) спектаклининг намойиши бўлиб ўтди. Мазкур спектакль Алишер Навоийнинг “Хамса”даги беш достонидан бири ҳисобланмиш “Саббаи сайёр”даги Баҳром ва Дилором қиссаси асосида саҳналаштирилган.
Спектакль “Ильхом” театри спектаклларига хос равишда рус ва ўзбек, ҳамда инглиз тилларида намойиш қилинди.

Режиссёр: Владимир Панков
Актёрлар: Борис Гафуров, Райҳон Уласенова, Малика Усманова ва бошқалар...
Актёрлар: Борис Гафуров, Райҳон Уласенова, Малика Усманова ва бошқалар...

Спектакль “Илҳом” театрининг бошқа спектакллари каби инсонни фикрлашга, ўйлашга ундайди. “Ильхом” театри бошқа театрлардан ана шуниси билан ҳам ажралиб туради. Мазкур театр спектакллари ўзга хос фалсафий мазмунга эга.
Спектаклнинг бошланиш қисмида ҳақиқий шарқона муҳит ва эмоциялар ҳукмрон. Ундаги ҳар бир саҳна ўзига хослиги билан ажралиб туради. Айниқса, актёрлар Борис Гофуров ва актриса Райҳон Уласенованинг ижросини томошабинларни ҳайрон ва қойил қолдиради. Спектаклга мусиқа уйғунлашган бўлиб, ундаги мусиқа садолари қаҳрамонлар ҳолати, воқеалардан келиб чиқиб янграётгандек. Актёр Сейдулла Молдахоновнинг ижроси спектаклга ўзгача руҳ бағишлайди. Спектаклнинг ўртасида замонавийлик билан уйғунлашув юз беради, сўнг яна шарқона муҳитга қайтилади. Спектакль “ҳамма нарса тупроқдан яратилган ва унга қайтади” деган фикрни олдинга суради, назаримда. Алишер Навоийнинг ўлмас “Хамса”сидаги “Саббаи сайёр” (“Етти сайёра”) даги Баҳром ва Дилором қиссаси асосидаги (“Семь лун”) “Етти ой” спектакли бир вақтнинг ўзида инсоннинг туғилишидан тортиб, ҳаётининг лаҳзаларигача, муҳаббат ва бошқа туйғуларгача фалсафий мазмунда ифода эта олган спектакль, деб ўйлайман.
Феруза Фаттохова