FATTOHHON.COM
« Все новости
8 МАРТ ВА "АЁЛЛАР КЕНГАШИ"НИНГ 8 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ! 07.03.2013 08:40

«Аёллар кенгаши» Республика жамоат бирлашмаси 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрамига бағишлаб ва қолаверса, «Аёллар кенгашининг 8 йиллиги» муносабати билан, “Наврўз” ресторанида барча ҳамкорлар, лойиҳаларнинг фаол иштирокчилари, ҳар соҳадаги намунали фаол аёллар билан биргаликда ташкилот асос солинган кунни нишонлади.

Мазкур кечада “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат жағармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб қувватлаш фонди, юртимиз ривожига фаол ҳисса қўшиб келаётган аёллар, ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, лойиҳалар иштирокчилари, дипломатлар рафиқалари клуби, халқар ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Кеча жуда ҳам файзли ташкиллаштирилди.
Иккинчи қаватга кўтарилишда, зина тўрида Фонд Форум стенди жой олган, тадбир бўлаётган залнинг кираверишида эса, “Тикланиш” экспозицияси жойлаштирилган бўлиб, ундаги турли вилоятларнинг этно либослари, ҳамда бу ерда ташкил этилган “Ўзбекистон замонавий рассомчилигида аёл образи” мавзуйидаги кўргазма, меҳмонлар эътиборини тортди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида турли давлатларнинг ширинликлари билан безатилган байрам дастурхони ҳам ажойиб эди.

Тадбирни таниқли тележурналист Нилуфар Сотиболдиева ва ТВМ телеканали журналисти Ойбек Рихсибеков олиб бордилар.

Тадбир давомида жуда кўплаб ҳамкор ташкилотлар, меҳмонлар “Аёллар кенгаши”ни самимий қутлаб, турли совғалар ҳам ҳадя этдилар.

“Salus Vita” клиникаси эса, хайрия ишларини амалга ошириб, янги номларни кашф этиб, ўзбек аёлларига ўз қобилиятларини намоён этишда кўмаклашаётган аёллар ҳақида видеоролик ва қўшиқ совға қилди. Мазкур қўшиқ “Аёллар кенгаши”нинг гимнига айланса ажаб эмас.

Тадбир давомида “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари, хореограф Сергей Злотников жамоасининг замонавий рақслари, шунингдек,

актёр Мурод Ражабовнинг сўзлари, унинг ижодий жамоаси тақдим этган номер,

Алишер Узоқов,

Валижон Шамшиев,

Шукурулло Исроиловнинг чиқишлари кечага файз бағишлади.


Шунингдек, эл севган хонандалар Озодбек Назарбеков,


Зулайҳо Бойхонова,



Райҳон,


Шаҳзода,

Улуғбек Раҳматуллаев,

Алишер Файз,

Бахтиёр Раҳмонов, Зиёда,

Юлдуз Усмонова,

Абдулла Шомағрупов,

Умидахон ва бошқалар ўзларининг қўшиқлари билан кечага янада кўтаринки хуш кайфият бағишладилар ва барчани самимий табрикладилар.


Меҳмонлар куйланган қўшиқларнинг барчасига рақсга тушиб, севимли актёрлари, хонандалари билан суратларга ҳам тушдилар.

Кеча ташкилотчилари томонидан самимий тилаклар билан GULI брендидан оилавий туморлар кеча меҳмонларига тақдим қилинди.
Байрам тадбиринининг якуний қисмида, “Аёллар кенгаши” фаолиятига бағишланган “Келинлар қўзғолони” фильмига монтаж қилинган махсус видеоролик ҳам тақдим қилинди.

“Аёллар кенгаши” Республика Жамоат бирлашмасининг барча лойиҳалари ташаббускори – Жамоат кенгаши раиси Гулнора Каримова.
“Аёллар кенгаши” РЖБнинг расмий тақдимоти 2005 йилнинг 23 февралида бўлиб ўтган.
Шундан буён бир неча йилдирки, мазкур ташкилот аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган туркум тадбирларни ўтказиб келишмоқда. Шу кунга қадар турли лойиҳаларда 3 миллионга яқин аёл иштирок этган. Булар, аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳатидаги роли ва мавқеини ошириш, аёллар саломатлигини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий заиф болалар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган ногирон болаларга кўмак учун аёллар ташаббуси билан йўлга қўйилган лойиҳалардир.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
