FATTOHHON.COM

« Все новости

ШОУ БИЗНЕСНИНГ ЭНГ БАХТЛИ ОИЛАЛАРИ ВАКИЛЛАРИДАН! 8 МАРТГА ЭНГ ЯХШИ СОВҒА ЁКИ УНУТИЛГАН 8 МАРТ? 08.03.2013 07:28

"ТАСВИР" ГАЗЕТАСИНИНГ 7 МАРТ №10 СОНИДА!  
1. Аёллар учун 8 мартга энг яхши совға?
2. Онангиз ва рафиқангизга нимадан келиб чиқиб, совға танлайсиз?
3. Онангиз ва рафиқангизга олинган совғангиз бир хил бўлиб қолиши, ёки атайлаб бир хил олишингиз мумкинми?
4. 8 мартни унутиб қўйишингиз мумкинми? Шундай ҳолат юз берганми? Қандай вазиятдан чиққансиз?
5. Агарда вазият бўлиб, 8 мартга совға харид қила олмай қолсангиз, қандай қилиб вазиятдан чиқасиз?
6. «Обод турмуш» йилида ёш оилаларга тилакларингиз?
 
gulomjon_yoqubov_konsert(41).jpg.jpg
1. Ўзбекистон Халқ артисти Хонанда Ғуломжон Ёқубов:
1. Гул! Қолаверса, ширин сўз  ва эътибор!
2. Нима ёқишига қараб, албатта. Онажонимнинг дунёдан ўтганларига кўп вақт бўлган. Лекин, ҳаётликларида кўнгилларига қараб, кўп табриклардим.
3. Йўқ, ҳеч бундай бўлмаган!
4.  Йўқ, ёддан чиқармайман. Табриклай олмаган вақтларим, асосан гастроллар вақтида бўлган. Янги йилларда, 8 март байрамларида кўпинча уйда бўлмаган вақтларим жуда кўп бўлган! Умрим гастролларда ўтган, десам ҳам бўлади. У пайтларда телефонлар масаласи ҳам, бугунгидек яхши ривожланмаганди. Ҳаттоки, қўнғироқ қилиб, табриклай ҳам олмаган вақтларим бўлган. Бир ойлаб уйда бўлмаганман. Қайтганимда эса, байрам ҳам ўтиб кетган ва ёддан ҳам чиқиб кетган бўларди. Ҳозир шароитлар бутунлай бошқача, техника ривожланган. Дунёнинг нариги четидан бўлса ҳам, яқинларингизни бемалол табриклай оласиз. Шунинг учун ҳам, бугунги фаровон кунларнинг қадрига етиш керак!
5. Агар бошқа шаҳарда бўлмасангиз, барибир гул олиб, ширин сўз билан табриклаш мумкин!
6. Барчанинг турмуши обод ва фаровон бўлсин! Юртимиз тинч, янада обод бўлсин! Ҳамма бу фаровон кунларимизнинг қадрига етсин! Барча ўзбек аёлларини яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан табриклайман! Барчаларига бахт, омад тилайман! Доим гўзал ва бахтиёр бўлиб юрсинлар, чеҳраларидан табассум аримасин!
rayhon_klip-24_0.jpg
 
2. Актёр Йигитали Мамажонов (хонанда Райҳоннинг умр йўлдоши):
1. Менимча, энг яхши совға, бу рафиқангизнинг ёнида бирга бўлиб, ўша кунни унинг учун чиройли ўтказиб берсангиз, яхши совға бўлса керак. Асосийси, эътибор. Гап совғанинг қандайлигига боғлиқ эмас! Муҳими, уни дилдан, чин кўнгилдан бериш! Шундагина аёл киши хурсанд бўлади, менимча.
2. Уларнинг ҳоҳишига биноан, нимадир айтмоқчи бўладию, лекин тўғридан тўғри айта олмайди, гапларидан билиб оласиз. Шундан келиб чиқиб, совға танлаш мумкин.
3. Бўлиши мумкин, лекин қандай вазиятда? Дейлик, онамлар бошқа нарсани ҳоҳлашлари мумкин, рафиқам эса бошқа нарсани. Балки, уларнинг ҳоҳишлари бир хил бўлиб қолса, иложи йўқ, совға бир хил бўлиб қолиши мумкин.
4. (самимий кулиб) Йўқ, ундай бўлмаган! Агар шундай бўлса, албатта жуда қийин вазиятга тушиб қолган бўлардим. Лекин, ҳеч қачон ундай бўлмаса керак! Менимча, кўп эркаклар унутиб қўйишни, ҳоҳлайди. Лекин, бу байрам! Йилда аёллар учун  бир марта бўлади ва аёллар унга муносибдирлар! Уни ҳеч қачон унутиб бўлмайди!  
5. Ҳамма нарсанинг иложи бор! Агар шундай бўлса, қўнғироқ қилиб, магазиндан яхши совға буюртма қилиб қўяман! Муҳими, ҳоҳиш бўлса бўлди!
6. Авваламбор, бахт тилайман ва бир-бирларини тушунсинлар! Ҳамиша бир-бирларини тушуниб яшасалар, албатта, бахтли бўладилар! Омад, бахт, саодат, узоқ умр, ширин фарзандлар, бу ҳаётда нимаики яхши бўлса, ҳаммасини ёш оилаларга тилаб қоламан! Уларнинг турмуши тинч ва умрларининг охиригача бирга, бахтли яшашсин! Аёлларга ҳам 8 март байрами муборак бўлсин! Дунёдаги ҳамма яхшиликлар ҳамроҳ бўлсин!
 
216740621_7_0.jpg
3. Фаррух (актриса Зуҳра Солиеванинг умр йўлдоши)
1. Менимча, гул ва юмшоқ ўйинчоқ!
2. Асосан, нимани ёқтиришларига қараб, совға танлайман! Эътибор билан нимани ёқтиришларини кузатаман, аҳамият бераман. Шундан келиб чиқиб, совға танлайман.
3. Йўқ. Бир хил бўлиши мумкин эмас, уларга иккисига ҳам бошқача совға олишга ҳаракат қиламан.
4. Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Ҳеч қачон бўлмаган.
5. Агар шундай ҳолат юз берса, “узр, иш билан бўлиб ёдимдан кўтарилибди” деб, тўғрисини айтиб узр сўраган бўлардим ва айбимни ювиш учун “ҳечдан кўра, кеч яхши” деб, кечроқ бўлса ҳам барибир табриклардим! Агар ҳеч нарса харид қила олмаган бўлсам, барибир кеч ишлайдиган магазинларни қидириб топиб, совға сотиб олиб келиб табриклардим. Йўлини топса бўлади.
6. Ҳамманинг оиласи тинч бўлсин! Хотиржам бўлсин! Бир-бирларини севиб, ҳурмат қилишсин! Ҳеч қачон бир-бирларини хафа қилишмасин! Бахт ва омад тилайман! Аёлларимизга 8 март байрами муборак бўлсин!
 
adiz_8.jpg
4. Актёр Адиз Ражабов:
1. Эшитишим бўйича ва аёлларнинг айтишлари бўйича, энг яхши совға, бу эътибор. Лекин, шу эътибор билан бирга, гуллар ва қандайдир қимматбаҳо совғалар ҳам бўлса, улар “йўқ” дейишмайди. (самимий кулади)
2. Албатта, инсоннинг ўзидан келиб чиқилади. Феъл-атвори, нимани яхши кўришидан келиб чиқилади, шунисига эътибор қаратаман.
3. Ҳеч қачон рафиқам ва онамларга олинган совғаларим бир хил чиқиб қолмаган ва бундай бўлиши ҳам мумкин эмас, деб ўйлайман.
4. Йўқ, ҳеч қачон бундай бўлган эмас. Бўлиши ҳам мумкин бўлмаса керак, чунки ҳозирги бир мобил вақтда, бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмайди. Чунки, барибир, бирор ерда баннерга, ёки 8 мартга оид бирор нарсага албатта кўзингиз тушади. Менимча, ҳеч қачон ёддан чиқмаса керак.
5. Ҳозирги замонда бу муаммо эмас, деб ўйлайман. Чунки, жуда кечгача ишлайдиган магазинлар ҳам бор ва албатта, кечки вақт бўлса ҳам, совға харид қилиш мумкин.
6. “Обод турмуш” йилида барча ёш оилаларга бахт тилайман! Ёшлар ҳамиша бир-бирларини севиб, ҳурмат қилиб, ўзаро ишонч ва меҳру муҳаббат билан ҳаёт кечирсинлар! Қўша қаришсин! Аёлларимиз нафақат 8 март куни, балки бошқа кунлари ҳам байрам кунидагидек гўзал ва бахтиёр бўлишсин!
 foto(15).jpg
5. Актёр, режиссёр ва хонанда Алишер Узоқов:
1. Аёл кишиларга энг яхши совға, барибир эътибор бўлса керак, ҳамда оригинал совға қилиш керак, деб ўйлайман. Гул эса, албатта бўлиши керак. Биринчи навбатда яхши совға, эътибор, ширин сўз, гап нарсада ҳам эмас!
2. Кўпроқ оригинал нарса танлашга ҳаракат қиламан. Эсда қоларли совға бўлиши керак! Мана шунга аҳамият бераман, ҳар йили бериладиган одатий совға бўлиш керак эмас! Айнан, ўша эсда қоларли совға бўлишига ҳаракат қиламан!
3. Бўлиши мумкин. Лекин, вазият бўлиб эмас, атайлаб шундай қилишим мумкин. Бу ҳам бир оригиналлик бўлиши мумкин. Айнан бир хил совға бўлиши мумкин эмасу, лекин бир-бирига мос совға бўлиши мумкин. Масалан, қандайдир идиш ва унинг қопқоғи, ёки шериги. (самимий кулиб) Бирига униси, бирига буниси. Шундай бўлиши мумкин.
4. 8 мартни ҳеч қачон унутиб қўймайман! Буни унутиб бўлмайди!
5. Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Чунки, оригинал совға қилишга интиламан ва табиийки бунга олдиндан ҳаракат қилиш керак. Шунинг учун, совға ҳам олдинроқ харид қилинади.
6. “Обод турмуш” йилида турмушлари обод бўлсин! Доим бир-бирларини тушуниб, севиб севилиб яшашсин! Авваламбор, севиб турмуш қуришсин! Фарзандлари кўп бўлсин! Ҳамма яхши тилакларни тилайман! Аёлларимизни 8 март байрами билан табриклайман! Доим гўзал бўлиб, бахтли бўлишсин!
 
2095857801_7_0.jpg
6. Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев:
1. Ҳар доимгидан-да, кўпроқ эътибор бўлса керак, деб ўйлайман. Алоҳида, кўп эътибор беришга ҳаракат қилиш керак. Лекин, айнан аёллар байрами куни, ундандан кўпроқ, эътибор қилинса, улар хурсанд бўлади, деб ўйлайман. Ўйлайманки, 8 март куни шундай бир хурсанд қилиш керакки, масалан, ўша куни эркак киши ўзи севган аёлининг бирор бир ишини қилиб берса, дейлик, бирор овқат пишириб берса! Дейлик, рафиқаси кунига 3 маҳал таом тайёрласа, шундан ҳеч бўлмаса бир маҳалини қўлидан келганича, пишириб ёрдамлашса, бу ҳам бир совға бўлади, деб ўйлайман. Ўзим ҳам шу ишни қиламан. 8 март куни, оиламиздаги аёлларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан! 
2. Рафиқам мен билан бир ёстиққа бош қўйган. Эру хотин бирга яшагандан кейин, бир тану бир жон бўлиб кетади. Шунинг учун ҳам, ундан сўрамай ҳам, унга нима керак эканлигини, барибир қайсидир маънода ҳис этаман! Онамларга эса, албатта онамларни ўзларидан сўраган ҳолатда.
3. Йўқ, бир хил бўлиши умуман, мумкин эмас! Чунки, ўзим буни тўғри деб билмайман. Қолаверса, онамларга керак бўладиган нарса, рафиқамга керак бўлмаслиги, рафиқамга керак бўлган нарса, онамларга керак бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам онамларга ўзлари ҳоҳлаган совғани, аёлимга эса, ўзига ёққан совғани олишга ҳаракат қиламан!
4. Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Ҳеч қачон бундай бўлмаган!
5. Агар шундай ҳол юз берса, бир букет гул ва шоколад олиб келаман. (самимий) Совға харид қилмаслигим мумкин эмас.
6. “Обод турмуш” йили жуда ҳам яхши бошланди, йил бошиданоқ, “обод турмуш”га боғлиқ бўлган ижод маҳсулини тақдим этдим. Яъни, “Чақалоқлар” қўшиғим ва клипим чиқди. Қилаётган ҳаракатлар ва мақсадим ҳам, “Обод турмуш” йили, турмушимиз мустаҳкам ва обод бўлсин, деган маънода, ёшлар бир-бирларини тушуниб, бир-бирини қўллаб-қувватлашса, ишонч бўлса, нималарни енгиб ўтиб, нималарга етишиш мумкинлигини қисман кўрсатдик, деб ўйлайман! Энг кераклиси, “Обод турмуш” йилида, оилаларга бир-бирига бўлган ишонч, бир-бирини яши кўриш, оиласининг тарбиясини чиройли қилиш ва ҳар доим бир-бирларини улуғлаб юришларидир! 8 март байрами, ҳамма аёлларимизга муборак бўлсин! Ўз номимдан ва оила аъзоларим номидан табриклайман!
madina_mumtoz_intervyu-35_0.jpg
 
7. Муроджон (актриса ва хонанда Мадина Мумтознинг умр йўлдоши):
1. Совғалар икки синфга бўлинади. Улар моддий ва маънавий совғалар деб биламан. Энг муҳим совға, бу маънавий совғалардир. Аммо, моддий совғалар қилмасдан, маънавий совғани қилиб бўлмайди. Шунинг учун, энг яхши совға, юракдан келиб чиқиб қилинган совға, деб ўйлайман.
2. Шуни айтиб ўтишим керак, 8 март менинг онамларнинг туғилган куни! Шунинг учун ҳам, мен совға танлаётганимда, уларнинг кайфиятини кўтарадиган совға олишга ҳаракат қиламан. Худога шукур, онамларни ҳам, рафиқамнинг ҳам ҳамма нарсаси бор. Уларнинг кайфиятини кўтарадиган, қувонтирадиган, юрагидан жой оладиган совғалар қилсам, деб ўйлайман. Менинг юрагимдан чиққан, уларнинг юрагига яқин нарсалар бўлиши керак. Улар юракдан қабул қила оладиган совғалар бўлиши керак.
3. Мумкин эмас! Негаки, ойимга олинган совғани рафиқам билан бирга оламан! Рафиқамга олган совғамни балки, ойимлар билан бирга, ёки ўзим танлаб олишим мумкин.
4. (самимий кулиб) Иложи йўқ! Чунки, ойимларнинг туғилган куни!
5. Менимча, бу вазиятдан чиқиб кетиш мумкин эмас. Чунки, одамзот яратилаётганда аввал эркак киши, кейин аёл киши яратилган. Ундан кейин Ҳеч нарса яратилмаган. Бу нарса нимани билдиради? Мукаммалликни! Яъни, энг мукаммал, бу аёл киши. Шунинг учун ҳам, (самимий) бу вазиятдан уларни алдаб чиқиш кетишнинг имкони йўқ, деб ўйлайман. 
6. Ёш оилалар ҳар доим бир-бирлари билан, ҳамма нарсани эру хотин ўзаро, ўз хонасидаги тўрт девор орасида муҳокама қилишсин! Бир-бирларини доим эшитишсин! Бу жуда муҳим! Икки марта эшитишсин, бир марта гапиришсин! Биргаликда қарорлар қабул қилишсин! Шундагина ўтган йили қандай “Мустаҳкам оила” йили бўлган бўлса, "Обод турмуш“ йилида биргаликда шундай чиройли яшашади ва турмушлари обод бўлади! 8 март байрами, азиз аёлларимиз ва онажонларимизга муборак бўлсин! 
 
1_28_0.jpg
8. Режиссёр клипмейкер Ёдгор Носиров:
1. Мен одатда 8 мартда аёлларга совға қилмайман. Сабаби, совға қилиш учун айнан 8 март бўлиши керак эмас, деб ўйлайман. Лекин, муҳими, эътибор деб ҳисоблайман. Телефон қилиш, табриклаш керак, яқинларимни бўлса, тўғриси гул билан табрикламайман. Гул ўрнига шоколад совға қилишни яхши кўраман. Мени ўзи одатим шундай, гул совға қилмайман! Ё шоколад, ёки атир совға қилишим мумкин, лекин гул эмас! “Нима учун?” деган саволга жавоб бера олмайман! 
2. Ўзи байрам олди онам ва турмуш ўртоғим билан суҳбатлашаман. Нима кераклиги нима ҳоҳлашини сўрайман, лекин байрамга яқин сўрамайман. Байрамгача бир-икки ой олдин гаплашаман ва нима кераклигини, нима ёқишини эслаб қоламан. Кейин ўшанга қараб, совға қилишга ҳаракат қиламан!
3. Бир хил совға олишим мумкин эмас! Чунки, рафиқамнинг ўз диди бор, ойижонимни ҳам ёшлари катта бўлишига қарамасдан ўзларига яраша дидлари бор! Ўшанга ҳеч қачон бир хил нарса олмайман! Бир хил нарса олсам, уларнинг бирига мос бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, яхшиси 2-3 ой олдин сўз очиб, билиб олиб, кейин шунга қараб совға қиламан.
4. 8 мартни унутиб қўйишим мумкин, албатта. Баъзида фақат 8 март эмас, туғилган кунларни ҳам ёдимдан чиқазиб қўяман! Шундай ҳолатларда, эртасига бўлса ҳам, совға қилишга ҳаракат қиламан! “Ҳечдан кўра, кеч” дейишади-ку!
5. Бундай ҳолат бўлган бўлиши мумкин. Масалан, ҳозир кечаси 24.00 дан кейин, янги кунга ўтади. Ўшанда, ҳеч нарсасиз уйга кириб келишим мумкин. Лекин, эртаси куни соат 24.00 гача, ишларимдан бироз бўшагач, албатта кўнгилдагидек совғани уйдагиларга етказаман!
6. “Обод турмуш” йилида ҳамма бахтли бўлсин! Юртимизда доим тинчлик бўлсин! Ёш оилалар кўпаяверсин! Ҳар бир оилага, бахт ва саломатлик тилайман! Азиз аёлларни 8 март байрами билан чин дилдан табриклайман!
 
jahongir_poziljonov-4.jpg.jpg
9. Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов:
1. Ширин сўз! Кайфиятини кўтариш! Нима билан бўлишидан қатъий назар!
2. Уларнинг кайфиятидан келиб чиқиб, нима хуш келади? Айнан нимадир сотиб олиш эмас, баъзан ширин сўз билан ҳам, инсоннинг кайфиятини кўтариш мумкин. Бу билан нима демоқчиман? Кимнидир шароити бўлади, кимнидир гоҳида шароити бўлмай қолади. Айтмоқчиманки, бир-иккита шундай воқеаларнинг ҳам гувоҳи бўлганман. Айнан, совға билан кайфиятини кўтаришга ўрганган инсонлар, қарз қилиб туриб, тилла ёки қимматбаҳо буюмни қарзга олиб, совға қилиб, кейин эса, у қарзни тўлай олмай, унга қарздор сифатида жиноят иши қўзғатилган. Шунинг учун ҳам, айтмоқчиманки, айнан нимадир сотиб олиш, нимадир қилиш муҳим эмас. Ҳаттоки, онаси ва жуфти ҳалолига ҳам, ҳеч нарсаси бўлмай қолганда ҳам, ширин сўз айтиб, кайфиятини кўтарса ҳам, бу ҳам катта совға, деб ўйлайман. Энг катта совға, бу инсоннинг кайфиятини кўтариш.
3. Мумкин. Мисол учун, атир сотиб олганда, бир хил атир олган кунларим ҳам бўлган. Энди, оналар ҳар доим фарзандидан кўпроқ меҳр кутади, меҳр билан нимадир совғани олиб, ўшани чин дилдан меҳр билан тақдим қилсангиз, оналар учун катта совға.
4. Унутиб қўйишим мумкин эмас! Негаки, ҳар доим ойижонимни, оила аъзоларимни табриклаб келганман! Табриклай олмай қолган вазиятим, фақат Янги йил кунларида бўлган. Лекин, 8 мартда бўлмаган.
5. Уззукун ишлайдиган гул магазинлари, бошқа магазинлар бор, кеч бўлса ҳам, албатта гул, совға сотиб олиб табриклай оламан!
6. Ҳамманинг турмуши обод ва бахтли бўлсин! Умуман, шу “Обод турмуш” йилида, турмуши бўлмай қолиб, бир-бири билан чиқиша олмай, “ажрашаман” деб турган оилалар, кўпроқ ярашиб кетишсин! Ҳамиша аҳил ва иноқ яшашсин! Аёлларимизга, азиз онажонларга 8 март байрами муборак бўлсин!
 
foto-6_10_0.jpg
10. Актёр Умид Искандаров:
1. Стандарт совға, бу гул! Ҳар доим яхши совға, аёл киши учун, менимча эътибор! Ҳар бир аёл киши учун, уларга вақт ажратишингиз, фикру хаёл билан уларга яхши кун ўтказиб бераман деб ҳаракат қилишингиз, ҳаммаси эътибор билан қилинган бўлса, улар учун бундан яхши нарса йўқ, деб ўйлайман.
2. Одатда уларнинг характеридан ва яхши кўрадиган нарсаларидан келиб чиқиб совға тайёрлайман.
3. Албатта. Бир хил бўлиши мумкин, лекин қандай бир хиллик? Масалан, бирор тақинчоқ бўлиб қолса, зирак, узук дегандек. Албатта, онамларга ҳам, рафиқамга ҳам олишим мумкин. Лекин, ёшдаги фарққа қараб, онамларга аёлларга ярашадиганидан, рафиқамга эса ёшларга мосидан олган бўлардим. Бир хил нарса бўлиши мумкин, лекин фасони ва ишланиши бошқача  бўлиши мумкин.
4. Билмадим. Ёшлигимда бўлган. 10-11 ёшларда эдим. У пайтларда гулнинг расм чизардик, “Ойижон мен сизни яхши кўраман!” деб ёзиб бериларди. Ўша вақтларда байрам, хаёлдан кўтарилиб қолган. Натижада кечга яқин, ёдимга тушганда табриклаганман. Лекин, бу унутиб бўлмайдиган байрам. Катта бўлганимдан бери унутганим йўқ. Эрталабдан бошланади аёл кишиларда, “бугун 8 март” деб, эслатиб қўйишади. (самимий кулади)
5. Беш секундда! Инсонда фантазия бўлса, бўлди! Масалан, (самимий) фантазияни яхшилаб “ёқиб”, ҳозир 21 асрда яшаймиз, кечаси супермаркетдан топса бўладиган совғалар бор! Жуда ният қилиб қўйган совғангиз бўлмаса ҳам, эътиборни, ёдимдан чиқмади, деган белгини билдирадиган, албатта, ўша ўзингиз истаган инсонга маъқул бўладиган совғани олиб, кеч бўлса ҳам, ўша хатойингизни тўғрилашингиз мумкин, деб ўйлайман.
6. Тилагим, ёш оилалар бир-бирларини тушуниб, бир-бирларини тўлдириб, бир-бирларига аҳамиятли бўлиб, яшасалар, ўйлайманки, бахтли оила бўладилар! Шайхсий фикрим, ҳар хил бўлар-бўлмас нарсалар, ҳар хил ғийбат, четдан бўладиган гапларга аҳамият бермай яшаш керак! Кўп бўш вақтни оилага ажратиш керак! Муҳими, рашк ҳам меъёрида бўлиши керак! Меъёридан ошириб юборилса, инсон қийин аҳволга тушиб қолади. Ноўрин рашк қилмасдан яшашса, бахтнинг биринчи йўли шу, деб ўйлайман! Оилада тинчлик, осойишталик бўлиши керак! Қолган ҳамма нарса топилади. Ақлни ишлатиб, ишлаб, меҳнат қилиб, кам-кўстни тўлдирса бўлади. Муҳими, асаб жойида бўлиши, оилада хотиржамлик бўлиши керак. 8 март байрами барча аёллага муборак бўлсин!
 
foto1_3.jpg
11. Актёр Муҳаммадали Искандаров:
1. Аёлларимизга энг яхши совға, ўша куни меҳр ва эътибор бўлса керак. Мени ўйлашимча, ҳаммага ҳар хил совғалар ёқадию, лекин асосийси ўша куни аёл кишининг кўнглини топиш керак, деб ўйлайман. Яъни, энг катта совға ўша куни, унинг кўнглини топиш! Фақат совғанинг ўзигина эмас, ўша кун бошқача бўлиши керак!
2. Албатта, уларнинг ҳоҳишларидан келиб чиқиб совға танлайман. 8 мартгача кўнглиларига нимадир ёқаётганини билиб юрасиз-ку. Ўшалардан келиб чиқиб, совға танлашга ҳаракат қиламан. Ниманидир ёқтираётган бўлса, сиз ўшани сезиб, совға қилсангиз, кўнгилдагидек бўлади, деб ўйлайман.
3. Тўғрисини айтсам, мен онамларга қилинадиган совғани рафиқамга, рафиқамга олинадиган совғани эса, онамларга танлатаман! (самимий кулиб) Ўшанда ҳеч ким хафа бўлмайди! Натижада уларнинг дидларидан келиб чиққан ҳолда, совға танланади.
4. Бўлиши мумкин. Шундай ҳолат бўлган! Буни тан оламан! Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилганман! Бундан 5 йил олдин жуда қизиқарли ҳолат бўлганди. 8 март эканлиги бутунлай ёдимдан чиқиб, онамларни ва бувимни табриклаш ёдимдан чиқиб, иш билан уйдан чиқиб кетганман. Кечқурун эса, укам байрам эканлигини эслатган! “Бир оғиз телефон қилиб, ойимларни табрикламайсанми?” деган. Энди мени ҳолатимни тасаввур қилаверинг. Дарҳол, кеч бўлса ҳам совға қидириб, топиб, олиб, онамлар билан бувимларни табриклаб кўнглиларини олиб, кечқурун кафедан жой буюртма қилиб, уларни олиб бориб, улар учун кичик ўтириш қилиб берганман! (самимий кулади) “Сюрприз тайёрлаб қўйгандим, сизларга айтмагандим” деганман. Шу тарзда вазиятдан чиққанман!
5. Совға харид қила олмасам, юқорида айтганимдек кечки ўтириш қилиб бериш, байрам (атмосферасини) муҳитини яратиб бериш билан вазиятдан чиқиш мумкин, назаримда.
6. Биринчи ўринда, сабр-тоқат, бир-бирига бўлган ишонч, оиланинг мустаҳкамлиги шундан иборат. Бир-бирига ҳурмат, ота-онага ҳурмат, энг асосийси шулар, деб ўйлайман. Ёш оилалар авваламбор, бир-бирларига кўникишлари керак, деб ўйлайман. Қолгани эса, аста-секин бўлади. Барча аёлларни 8 март байрами билан табриклайман! Фақат 8 мартда эса, ҳамиша гўзал ва бахтли бўлишсин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

731636413_2.gif