FATTOHHON.COM
« Все новости
«Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури» да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан “PROloguе”-ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар II Республика фестивали ўтказилади. Айни кунларда, мазкур Фестивалга аризаларни қабул қилиш жараёни қизғин давом этмоқда. Агар сиз Фестиваль талабларига жавоб берадиган қисқа метражли фильмни суратга олган бўлсангиз, “Ўзбеккино” Миллий агентлигига мурожаат қилинг. Эслатиб ўтамиз, фестивалда 35 ёшгача бўлган профессионал ва ҳаваскор киноижодкорлар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан суратга олинган, умумий вақти 40 дақиқадан ошмайдиган ва сўнгги икки йил мобайнида суратга олинган қисқа метражли бадиий фильмлари билан иштирок этишлари мумкин. Фестивалда қатнашиш учун аризаларни 1 октябрга қадар топшириш зарур, аризалар 20 октябрга қадар, саралаб олинади. 16-20 ноябрь кунлари эса, асосий кўрик дастурига кирган фильмлар намойишлари ўтказилади. 21 ноябрь куни Фестиваль ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Фестивалда “Энг яхши қисқа метражли фильм бадиий фильм” учун бош соврин, “Энг яхши сценарий”, “Энг яхши режиссёрлик иши”, “Энг яхши операторлик иши” йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади.