FATTOHHON.COM
« Все новости
27 август санасида Ёшлар Маданият ва санъат Марказининг лойиҳаларида фаол бўлган иштирокчиларни рағбатлантириш, лойиҳа машғулотларини ноаънавий тарзда ўтказиш ҳамда, ёшларнинг маданий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида, доимий фаолият юритувчи 4 та лойиҳанинг 50 нафардан зиёд фаол ёшлар маданий-маърифий, илмий муассаса саналган Ўзбекистон Давлат Санъат Музейига саёҳат уюштирдилар. Ташриф давомида истеъдодли ёшлар музейнинг узоқ тарихи билан танишдилар.
Саёҳат давомида музей экспозицияси санъат жанри ва турларига ажратилган ҳолда хронологик тартибда тузилганлиги, ҳар хил залдаги экспонатлар, санъат турлари, мактаблари, анъаналари ва ҳозирги ривожланиш марказларига қараб жойлаштирилганлиги, экспозиция Ўзбекистоннинг қадимий санъат ёдгорликлари-Зараутсой расмлари. Холчаёндан топилган ҳайкалларни, сўнг Ўзбекистон Халқ амалий безак санъатини намовий этиш билан бошланганлиги ёшларда музейга нисбатан катта қизиқиш уйғотди.
Эндиликда, лойиҳа фаоллари 30 сентябрь куни Тошкент Планетарийсига саёҳат уюштиришни режалаштиришган.
Вазирлик Матбуот хизмати