FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БУХОРОДАН НАВОИЙГАЧА! 19.09.2016 05:07

 

RISO1780

14-17 сентябрь куни Бухоро вилоятининг 2 та шаҳар ва 11 туманида, яъни Қоракўл, Олот, Жондор, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Пешку, Ромитан, Бухоро, Когон ва Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон ва Бухоро шаҳарларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

TBAW4131

Бухоро вилоятининг жами 93 та умумтаълим муассасаларида, 51 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, Бухоро шахридаги 1 та Меҳрибонлик уйида белгиланган режага қўшимча равишда Бухоро вилоятининг 3 та туманида Вобкент туманидаги “Абдужаббор”, “Низом”, “Муродбек” ҳамда Ромитан туманидаги “Аҳрорбобо” ва Бухоро туманидаги “Ўктам Иброҳим Тўқли” фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

EQZJ3275

Мазкур тадбирларда 65 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 47 375 нафар, шундан 21 882 нафар умумтаълим муассасалари, 25 173 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда, 320 нафар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчиларнинг иштироки таъминланди.

NGSN7691

Мустақилликкача бўлган давр ҳамда, Истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар ташкил этилди, ёшларни ватанпарварликка ундовчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

JXTQ0346

Тарғибот тадбирлари эндиликда, 19 сентябрдан Навоий вилоятида ўтказила бошланди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

IBWP2347

EKWA2783

TGVF6279