FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот Маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат Маркази ҳамкорлигида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида тарғибот тадбирлари ҳозирда Навоий вилоятида ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида тарғиботчилар гуруҳи 21 сентябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи, Нурота, Кармана туманларида меҳмон бўлиб, 30 та умумтаълим мактаблари, 17 та касб-ҳунар коллежи ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда Хатирчи туманидаги Зарафшон пиллахона мажмуаси, Хатирчи агросервис касб-ҳунар коллежи, Боғчакалон МФЙ биноси, Хатирчи уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Хатирчи "Зарафшон" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида пахта йиғим терими ҳашарчилари учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 65 нафарга яқин таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб жами 11700 нафар, шундан 6000 нафар умумтаълим муассасалари, 5100 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда 600 нафар пахта йиғим терими ҳашарчилари иштироки таъминланди.
Юзма-юз мулоқотларда қатнашган навқирон авлод вакиллари давлатимиз томонидан яратиб берилаётган беқиёс имкониятлар ўзлари эришаётган ютуқларнинг бош омили эканлигини билдирдилар. Тарғибот гуруҳининг аъзолари Ватан, Истиқлол, тинчлик ҳамда бахтиёр ёшликни тараннум этувчи қўшиқлардан куйлаб бердилар.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
Матбуот хизмати