FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! 24.09.2016 03:24

 _MG_4344

Куни кеча “Олимпия шон-шуҳрати” музейида XV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим ўтказилди.

_MG_4471

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси М.Усмонов сўзга чиқиб, ўз фикрларини баён этди.

Cўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 19 сентябрдаги Фармойишига биноан, Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, пул мукофотлари, ҳамда барча иштирокчилар Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ҳузуридаги Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан сотиб олинган “Malibu” маркали енгил автомобиль билан тақдирландилар.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Паралимпия Ассоциацияси раисининг ўринбосари У.Аҳмаджонов, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазири Б.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этишди.

_MG_4621

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов барча спортчиларни юқори муваффақиятлар билан самимий табриклади, ҳамда юртимизда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

_MG_4482

Шундан сўнг, спортчилардан Ф.Омилова, Ф.Саидов, М.Сахатов Давлатимизда ёшларга қаратилаётган юқори эътибор, ғамхўрлик ва кенг имкониятлар учун, миннатдорчилик билдиришди.

_MG_4420

_MG_4403

Тадбирда кўплаб спортчилар, ОАВ вакиллари, ҳамда Ўзбекистон Халқ артистлари иштирок этишди.

_MG_4845

Эслатиб ўтамиз, 7-18 сентябрь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV ёзги Паралимпия ўйинларида, спортчиларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритишган эди.

 _MG_4316

Олтин медаллар

1. Шерзод Намозов - дзюдо (60 кг)

2. Ўткиржон Неъматов - дзюдо (66 кг)

3. Ҳусниддин Норбеков - диск улоқтириш

4. Одил Туландебаев - дзюдо (100+ кг.)

5. Фотимахон Омилова - брасс усулида сузиш (100 м.)

6. Фирдавсбек Мусабеков - брасс усулида сузиш (100 м.)

7. Александр Свечников - найза улоқтириш

8. Нозимахон Қаюмова - найза улоқтириш

 

Кумуш медаллар

1. Кирилл Панков - баттерфляй усулида сузиш (100 м.)

2. Муслима Одилова - баттерфляй усулида сузиш (100 м.)

3. Хайтжон Алимова - дзюдо (70+ кг.)

4. Фотимахон Омилова - комплекс усулда сузиш (200 м.)

5. София Бурхонова - ядро улоқтириш;

6. Муслима Одилова - эркин усулда сузиш (50 м.)

 

Бронза медаллар

1. Севинч Салаева - дзюдо (62 кг)

2. Музаффар Турсунхўжаев - баттерфляй усулида сузиш (100 м.)

3. Фотимахон Омилова - баттерфляй усулида сузиш (100 м.)

4. Турсунпошша Нурматова - дзюдо (63 кг.)

5. Феруз Сайидов - дзюдо (73 кг.)

6. Сервер Ибрагимов - пистолетда 10 м.га ўқ отиш

7. Ширин Шарипов - дзюдо (100 кг.)

8. Шуҳрат Бобоев - дзюдо (90 кг.)

9. Гулруҳ Раҳимова - дзюдо (70 кг.)

10. Шоҳсанам Тошпўлатова - комплекс усулда сузиш (200 м.)

11. Дониёр Солиев - узунликка сакраш

12. Аҳрор Бозоров - паурлифтинг (80 кг.)

13. Дмитрий Хорлин - эркин усулда сузиш (400 м.)

14. Ўзбекистон терма жамоаси - 4х100 метрга югуриш бўйича жамоавий эстафета

15. Ҳусниддин Норбеков - ядро улоқтириш

16. Музаффар Турсунхўжаев - эркин усулда сузиш (50 м.)

17. Шоҳсанам Тошпўлатова - эркин усулда сузиш (50 м.)

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотограф: Умар Комилов

_MG_4352

_MG_4354

_MG_4296

_MG_4310

_MG_4327

_MG_4346

_MG_4349

 _MG_4351

_MG_4355

_MG_4357

_MG_4376

_MG_4377

_MG_4380

_MG_4396

_MG_4387

_MG_4372

_MG_4364

_MG_4440

_MG_4453

_MG_4478

_MG_4504

_MG_4513

_MG_4553

_MG_4567

_MG_4581

_MG_4582

_MG_4588

_MG_4612

_MG_4613

_MG_4636

_MG_4640

_MG_4642

 _MG_4656

 _MG_4690

_MG_4700

_MG_4729

_MG_4736

_MG_4746

_MG_4751

_MG_4759

_MG_4774

_MG_4778 

_MG_4788

_MG_4793

_MG_4809

_MG_4832

_MG_4843

_MG_4850

_MG_4845

_MG_48861

_MG_4905

_MG_4896

_MG_4889

_MG_4888

_MG_4886

_MG_4870