FATTOHHON.COM
« Все новости
ПАХТАКОРЛАР УЧУН! САМАНДАР ҲАМРОҚУЛОВ, ДИЛФУЗА РАҲИМОВА ВА БОШҚАЛАР... 11.10.2016 02:32
Шу кунларда “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасидан кўплаб хонандалар Республикамиз бўйлаб, вилоятларда пахтакорларимизни қўллаб-қувватлаб, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ташкиллаштираётган гала-концертларда фаол иштирок этмоқдалар.
Жумладан, 9 октябрь куни Қашқадарё вилоятинининг Миришкор тумани Миришкор ва Гулистон қишлоқларида, пахта теримчилари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Дилфуза Раҳимова, Самандар Ҳамроқулов ва бошқа хонандалар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди.
Концерт меҳнаткашларда катта таассурот қолдирди.