FATTOHHON.COM
« Все новостиРежиссёр Баҳром Ёқубовнинг навбатдаги фильми “Тенги йўқ куёв”нинг премьераси ҳам, Алишер Навоий киносаройида бўлиб ўтди.
Фильмда бош ролларни Алишер Усмонов, Юлдуз Ражабова ва Зарина Низомутдинова ижро этишган.
Фильм продюсери Руслан Мирзаев
Фильм комедия жанрида суратга олинган бўлса ҳам, унда жиддий мавзуга қўл урилган. Бош қаҳрамоннинг тузалмас дардга чалинганлиги ва бунинг оқибатида, зудлик билан оила қуриш йўлида ҳаракат бошлаши, бир тарафдан томошабинларда унга нисбатан ҳамдардлик уйғотса, иккинчи тарафдан у билан содир бўлаётган кулгили вазиятлар кайфиятни ўзгартиради.
Бош қаҳрамон қизнинг укаси билан содир бўлган ҳолат, ҳамда онасининг бетоблиги учун иложсиз вазиятда қолиб, пул учун муҳаббатидан воз кечиши аввалига ўйлантирса, кейинчалик пул учун бўлса ҳам, турмушга чиққан умр йўлдошига бўлган садоқати, меҳри, унга нисбатан бўлган фикрларни ижобий тарафга ўзгартиради.
Фильм якунида бош қаҳрамон бетоблиги, аслида англашилмовчилик, шифокорлар хатоси билан юз берганлиги эса, томошабинларни енгил торттириб, “хайрият” деб, астойдил қувончларига сабаб бўлди!
Фильмда “Соғлом она-соғлом бола” мавзусига алоҳида урғу бериб ўтилган.
Умуман, фильм ҳозирги кундаги айрим долзарб муаммоларни ўз ичига олган, ҳамда унга актёрлар жамоаси ҳам, яхши танланган!
Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, дейилганидек, айрим камчиликлардан ҳоли бўлмаса-да, фильм томошабинларда жуда яхши таассурот қолдирди! Фильмдан “фақат пул учун, бадавлат инсон билан оила қурса, албатта бахтли бўлиб кетиш мумкин” деб, хулоса чиқармаслик керак, чунки фильм қаҳрамонларининг бахтли бўлишларига асосий сабаб, уларнинг инсонийлиги ва бир-бирларини тушуна олганликларидадир!
Танланган актуал мавзу, актёрлар ижроси, режиссёр маҳорати, фильмнинг асосий ютуқларидан ҳисобланади.
“Тенги йўқ” куёв фильми, 15 октябрдан Кинотеатрларда намойиш этилмоқда.
Cаида Вахобова
Феруза Фаттохова