FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИ САНЪАТКОРЛАР ЭЛЛИКҚАЛЪА, БЕРУНИЙ ВА ТЎРТКУЛ ТУМАНЛАРИДА! 21.10.2016 00:01

 IDHW7447

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат Маркази билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари 19 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Беруний ва Тўрткул туманларида жами 23 та умумтаълим мактаблари, 15 та касб-ҳунар коллежлари ҳамда 1 та мусиқа ва санъат мактаби ва 1 та баркамол авлод марказларида концерт ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

RDAL7896

Мазкур тадбирларда 80 нафардан ортиқ таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб жами 13 270 нафар, шундан 4 715 нафар умумтаълим муассасалари, 8 555 нафар академик лицей ва касб-ҳунарколлежларида таҳсил олаётган ўқувчилар иштирок этишди.

IZMB3330

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати