FATTOHHON.COM

« Все новости

СОВУҚ КУНДА, ЮҚОРИ ҲАРОРАТДАГИ КОНЦЕРТ! ШОҲ ЖАҲОННИ “ИСТИҚЛОЛ”ДА ТОНГГАЧА ҚЎШИҚ АЙТТИРМОҚЧИ БЎЛГАН ТОМОШАБИНЛАР! КОНЦЕРТНИНГ ИККИНЧИ КУНИДАН! 22.10.2016 06:26

IMG_5159

Шоҳ Жаҳон Жўраевнинг “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтаётган концерт дастурининг 2 куни бутунлай ўзгача бўлди!

IMG_5174

Томошабинлар талабларидан келиб чиқиб, концерт репертуари, сценарий бутунлай ўзгариб кетди! Санъаткор репертуардаги янги қўшиқларидан ташқари, томошабинлар сўраган барча қўшиқларни ижро қилиб берди!

IMG_5161

Ўз навбатида томошабинларнинг Шоҳ Жаҳон Жўраевга қўшиқ сўраб ёзаётган хатлари ҳам тўхтамади! Хат ёзишдан ташқари, унинг қўшиқларини номма-ном санаб бақираётган томошабинларни ҳам саноғи йўқ эди! Залдан “Зебо”, “Жайра”, “Дўндиққина”, “Чекка бир қишлоқ”... деб,  кетма-кет сўраб ўтиришарди! Томошабинлар шу куни Шоҳ Жаҳонни тонггача қўшиқ куйлатишни астойдил ният қилиб келганга ўхшашарди!

IMG_5185

Шоҳ Жаҳон Жўраев ҳам, репертуардаги янги қўшиқларни куйлаб, орасида сўралган барча қўшиқларни ижро қилишдан тинмади! Ундан ҳаттоки, “Қаро кўзим”гача куйлаб беришини сўрашди! Санъаткор ҳам, қўшиқни ижро қилиб бергач, “Яна такрор бўлсин” деётганларга, “тўйга чақирсангиз, ошда куйлаб бераман” деб, самимий ҳазиллашишни ҳам унутмади!

IMG_5253

“Бандаман” қўшиғини куйлаётганда санъаткорнинг ашаддий шинаванда мухлиси бўлган бир амаки завққа тўлиб, шундай бир рақсга тушдики! Қойил қолмай илож йўқ эди!

IMG_5247

Шинаванда амаки ҳаттоки, саҳнагача чиқиб кетиб, раққосанинг ёнида рақсга тушиб кетса бўладими?

IMG_5251

Уни бир амаллаб саҳнадан тушириб олишди! Шоҳ Жаҳон ҳам, “ўзи энди чиққанди-я”, деб кулиб юборди! Аммо, шинаванда мухлис залда ҳам, рақсни тўхтатмади!

IMG_5380

“Чекка қишлоқ” қўшиғи вақти эса, Шоҳ Жаҳоннинг жияни ҳам, берилиб кетиб, залда роса рақсга тушиб, саҳнага чиқиб, у билан бу қўшиқни бироз хиргойи ҳам қилиб берди!

IMG_5423

Концертда томошабин меҳмон бўлган хонандалардан бири Шербек Шодиевни, Шоҳ Жаҳоннинг ўзи саҳнага чиқариб, “Зебо”нинг авжини “ким кучлироқ куйлайди?” баҳсига айлантиришди! Олқишларнинг чеки йўқ эди! Шербек Шодиев ҳам ўз навбатида Шоҳ Жаҳонга омад тилади!

IMG_5392

Концерт давомида энг қизиғи, олқишлар қўшиқлар якунида янграшни бошлаб, янги қўшиқ бошланганда ҳам тинмаслиги одатий ҳолга айланди!  Олқишлар, айниқса, санъаткор қўшиқлар авжини олганда шунақа ёғилдики! Томошабинлар эса, ҳаттоки концертда биринчи марта янграётган қўшиқларнинг ҳам, сўзларини дарров ёд олиб, бирга хиргойи қилиб ўтиришди! Чунки, санъаткорнинг қўшиқлардаги сўзлари, талаффузи аниқ, равон эди!

IMG_5312

“Аё соқий” қўшиғи вақтида эса, кутилмаганда Шоҳ Жаҳоннинг ўзи ҳеч қандай тан соқчиларсиз, залга томошабинлар ёнига тушиб келдию, залдагилар қувончдан қийқириб, унга гуллар тақдим этиб, суратга тушишни бошлаб юборишди!

IMG_5188

Сценарийси бутунлай ўзгариб кетган, санъаткорни ҳаттоки кийим алмаштиришга ҳам қўймасдан, тўхтовсиз қўшиқ сўраган томошабинлар,

IMG_5460

IMG_5458

концерт расман якунлангани эълон қилингач ҳам, Шоҳ Жаҳонни “қўйиб юбормай”, парда ёпилиб улгурмай, саҳна  томонга ёпирилиб, уни саҳна четида “ушлаб” қолиб, селфи ва суратга тушишни тўхтатишмади!

IMG_5457

Ҳаттоки, шу ернинг ўзида ҳам, ундан қўшиқ сўраб, ҳеч бўлмаса бир неча қатор хиргойи қилиб беришини сўраганлар кўп эди...

IMG_5499

Шоҳ Жаҳон Жўраев: - Концертни биринчи кунидаги репертуардаги қўшиқларни айримларини алмаштирдик, сабаби, томошабинлар, мухлислар ўзлари ёқтирган севимли қўшиқларни киритишни сўрашди! Янги қўшиқлардан ташқари, мухлислар сўраётган бошқа қўшиқларни ҳам куйладим. Натижани кўриб турибсизлар! Томошабинлар ўзлари аввал тинглаган, ёқтирган қўшиқларни ҳам жонли ижрода, санъаткорнинг ўзидан эшитгиси келади, тинглаб маза қилишади. Шунинг учун ҳам, одатда жонли ижродаги концертларда ҳар куни репертуар ўзгаради, янги қўшиқлардан ҳам кўра, олдин эшитган, севимли, дилга яқин қўшиқлар кўпроқ сўралади!  Мен ўзим ҳам одатда янги қўшиқни биринчи марта тинглаганимда, унча тушунмайман, яна тинглайман кейин сўзи, мусиқаси, характери, ҳаммасини тушуниб оламан. Масалан, “Дўндиққина” қўшиғини куйлаганимда зал “портлади”, нега? Чунки, бу қўшиқни аввал тинглашганди, эшитгани, ёққани учун ҳам маза қилиб тинглашди! Ҳалима опа “шуни тўлиқ қўшиқ қилгин, шунга ўйнайман, клипини ҳам олайлик” деб, таклиф билдиргани учун, қўшиқ қилиб юбордик. Бу галги концертдаги янги қўшиқлар ҳам қайси бири ёққан бўлса, кейинги сафар сўрашади. Бу сафарги концерт репертуаридаги янги қўшиқлардан, кўнглимга яқинлари “Гулим”, “Воҳ, ажаб”, “Она” қўшиқлари бўлди!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 IMG_5466

IMG_5463

IMG_5492

IMG_5489

IMG_5467

IMG_5480

IMG_5475

IMG_5473

IMG_5503 копия

IMG_5504

IMG_5470

IMG_5453

IMG_5411

IMG_5365

IMG_5242

IMG_5220

IMG_5163