FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг 1 та шаҳар ва 14 та туманларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг жами 106 та умумтаълим мактабларида, 63 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, 4 та Болалар мусиқа ва санъат мактабида, 1 та Меҳрибонлик уйида белгиланган режага қўшимча равишда 2 та (Тахтакўпир ва Мўйноқ туманлари) маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 1 маротаба (Шуманай туманида) пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.
Шунингдек, 21 октябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида уюшмаган аҳоли учун гала-концерт ўтказилди.
Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилди.
Тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 62 860 нафар шундан, 61 812 нафар ўқувчи-талаба ёшлар, 168 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 730 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда 150 нафар пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчилар иштироки таъминланди.
Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:
- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;
- “Ким эдигу – ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи “Марра бизники” номли видеороликлар намойиши ташкил этилди.
Мазкур йилнинг 1 март санасида Тошкент шаҳрида бошланган тарғибот тадбирларининг сўнгги бекати Қорақалпоғистон Республикаси бўлди.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
Матбуот хизмати