FATTOHHON.COM
« Все новости30 октябрь куни дизайнер Дилдора Қосимова куз/қиш мавсуми учун,
ўзининг “Кашмир” деб номланган янги либослар коллекциясини намойиш этди.
Намойиш бўлиб ўтаётган муҳит ҳам, айнан Кашмирни эслатиб, ўзига хос руҳиятга эга бўлди.
Намойишнинг бошланишидан охирига қадар янграган ҳинд-кашмир оҳанглари ҳам, Намойиш меҳмонларини айнан шу муҳитни ҳис қилишларига ёрдам берди.
Коллекцияда 30 ортиқ либослар бўлиб, бари ўзига хос, “Кашмир” услубида, аммо миллий материалларимиздан тикилган эди!
Деярли ҳар бир либосга мос равишда бош кийимлари, камзул ва безаклар ҳам барчанинг эътиборини тортди. Барча ўзига ёққан моделларни қўл телефонларига муҳрлашди.
Моделлар либосларни фақатгина подиумдагина эмас, балки махсус ясалган диванга ўтириб, сўнг туриб, бутун зални айланиб, намойиш қилишди.
Намойишга кўплаб шоу бизнеснинг таниқли вакиллари ташриф буюришди. Жумладан, Севара Назархон,
Шахзода, Даврон Муқимов,
Дилсўз,
Миржамол ва бошқалар...
Либослар намойиш қилиб бўлинганидан сўнг, Дилдора Қосимованинг ўзи чиқиб, барчага миннатдорчилик билдирди.
Дилдора Қосимова: - Намойишдаги либосларни тайёрлаш учун 6 ой вақт кетди. Кашмирликлар либосларини ёдга солувчи, аммо ўзимизнинг миллий матолардан тикилган бу либосларнинг ҳар бир ўзига хос! Албатта, ўз ижодий гуруҳимга миннатдорчилик билдираман!
Севара Назархон: - Дилдора Қосимованинг Либослар намойишида биринчи марта иштирок этишим! Менга ёқди, маза қилдим! Дилдорахоннинг қилаётган иши ҳам, Либослар коллекцияси ҳам ўзига ярашган. Мен унга ўзим учун либослар борасида таклиф берганман! Енгилроқ, дазмол қилинмайдиган либослардан топиб берсангиз, дедим. Дилдорахон “хўп” деди. Яқинлар кунлар, албатта бу ҳамкорликни амалга оширамиз.
Cаида Вахобова
Феруза Фаттохова