FATTOHHON.COM
« Все новостиШуҳрат Нуралиевнинг “Афандининг янги саргузаштлари, ёхуд ўзингдан қўймасин!” спектаклининг илк намойиши “Туркистон” саройида, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
СПЕКТАКЛНИНГ РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Спектакль юқори динамикага эга бўлиб, ҳазиломуз комедия жанрида, аммо бугунги куннинг энг долзарб мавзуларини ўз ичига олган. Спектакль бошланишиданоқ томошабинларни ўзига тортиб, то сўнггига қадар, зериктирмай, юқори қизиқишда ушлаб тура олди!
Бош қаҳрамоннинг интернетдан ақл билан фойдаланиш ўрнига, вақтини бекор ўтказиб, ўз оиласининг қадрига етмай, турли аёллар билан танишиш истагида эканлигидан
хабар топган дўстлари, уни бу йўлдан қайтариш учун ажойиб режа тузадилар!
Албатта, бу қандай режа эканлиги ва унинг натижаси қандай бўлганлигини фақат спектаклни кўриб билиб олиш мумкин!
Спектаклда ҳар бир роль ижрочиси, ўз ролини маҳорат билан ижро этган.
Энг қизиқарли жиҳати эса, актёрларнинг ҳар бир 2-3 ролни ижро қилишига тўғри келган!
Шуҳрат Нуралиевнинг ўзи ҳам режиссёрликдан ташқари, мазкур спектаклда бир неча образда намоён бўлади!
Ҳар бир образ, бир-биридан қизиқарли ва ўзгача характерга эга!
Спектакль ғояси ҳам, томошабинларга ўзгача руҳият бағишлади! Инсон учун энг қадрли маскан бу унинг оиласи бўлса, энг яқин инсони эса, умр йўлдошидир! Спектакль, “энг садоқатли, вафодор, жонкуяр, меҳрибон аёллар, бу ўзбек аёллари”, деган ғояни илгари суради!
Спектакль ижодкорларини, муваффақиятли намойиш билан табриклаймиз!
Спектаклнинг намойиш вақтлари белгилангач, сайтимиз орқали тез орада маълум қиламиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова