FATTOHHON.COM
« Все новости“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда бугунги кунда юртимизда жуда кўплаб маданий-маърифий лойиҳалар амалга оширилаётганлиги, шунингдек, нуфузли тадбирлар ва байрамлар режалаштирилаётганлиги ҳамда уларнинг бадиий қисмлари айнан Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан тайёрланиши, бу эса ўз-ўзидан соҳада салоҳиятли кадрларга бўлган эҳтиёжларни янада кўпайтираётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, бу борада “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ҳам бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўплиги, айниқса ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни юзага чиқариш, санъат аҳли билан биргаликда турли ижодий лойиҳаларни амалга ошириш, янги, мухлисларга манзур бўладиган қўшиқлар юзага келиши учун шоир, бастакор ва ижрочи ижодий ҳамкорлигини таъминлаш каби бир қатор масалалар ҳам алоҳида таъкидланди.
Шундан келиб чиқиб, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, 2013-2020 йилларда Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида турли лавозимларда самарали меҳнат қилган, ҳозирги вақтда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган Алишер Қиличев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Муассаса жамоаси Алишер Қиличевнинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилайди.