FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг “Жим” қўшиғи ҳақида сайтимизда МАЪЛУМОТ берган эдик.
Эндиликда, бу қўшиққа клипмейкер Жонрид Сагдиев томонидан видеоклип суратга олинди.
Клип режиссёри Жонрид Сагдиев: - Клипни эрталаб соат 09.00 дан соат тунги 03.00 гача суратга олдик. Сюжет йўналишида суратга олинган клипда бош ролларни Муқаддас Саъдуллаева ва Миролим Қиличев ижро этишди. Клипда аёлнинг сабри, садоқати акс этган. Клип съёмкасида энг қийналган актриса Муқаддас Саъдуллаева бўлди. Чунки, ҳар битта эпизодда йиғлаб, “портлади”! Уни тинмай йиғлатишга тўғри келди! Йиғлаш бўйича “рекорд” қўйди, десак ҳам бўлади!
Садоқат фақат аёлга хос бўлиши керакми?
Эркак киши-чи?
Энг кўп кўзёши тўкилган клип!
Хиёнатнинг аччиқ азоби...
Маҳзун ва дардли таронага суратга олинган клип, тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда!