FATTOHHON.COM
« Все новости
“ПАЙШАНБАДАН ПАЙШАНБАГАЧА” ФИЛЬМ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ҚИЗИГА ОҚ ФОТИҲА БЕРА ОЛМАГАН ОТА, ЯРИМ ТУНДА ТАЛАБАСИНИНГ УЙИГА БОРИБ БАҲО ҚЎЙГАН ДОМЛА, ЎТ ЎЧИРУВЧИ ВА . . . 15.03.2013 11:59
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН! ВИДЕОДА!
15 март куни соат 16.00 да «Ғунча» ва соат 18.00 да Алишер Навоий киносаройида режиссёрлар Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахоловларнинг янги “Пайшанбадан пайшанбагача” фильмининг премьераси бўлиб ўтди!
Фильмнинг “Алишер Навоий” киносаройидаги премьерасидан:
Шу куни тўхтовсиз ёмғир ёғаётган бўлишига қарамай, премьерада кўплаб таниқли инсонларни кўриш мумкин эди: режиссёрлар Саид Мухтор, Элёр Ҳошимов, продюсер ва актёр Ёқуб Аҳмедов, Рустам Садиев, “ҚВЗ” гуруҳи вакиллари, актёр ва сўз устаси Валижон Шамшиев, актрисалар Гулзода,Муқаддас Саъдуллаева, Анжелика Есимбетова, хонандалардан “Уммон” гуруҳи, Ойбек ва Нигора дуэти, монтаж устаси Эркин Муродов, продюсер, журналист ва киношунос Феруза Нодирова “25 кадр ижодий гуруҳи” билан, тележурналист Даврон Кабулов, журналист Қамариддин Шайхов, “Хижолат” футбол гуруҳининг тренери Рустам Қурбонбоев ва бошқалар...
Премьерани актёр ва сўз устаси Шукурулло Исроилов олиб борди.
Премьерадан олдин “Уммон” гуруҳи ўзининг янги қўшиқларидан бирини куйлади.
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН! ВИДЕОДА!
Сўнг, Шукурулло Исроилов фильм ижодий гуруҳини саҳнага таклиф қилди ва
бирма-бир таништирди.
Фильм режиссёрлари Жавлон Шодмонов ва Отабек Мирзахолов
Фильм продюсери Жасур Шодмонов
Фильмда асосий ролларда Шукурулло Исроилов,
Муҳаммадисо Абдулхаиров,
Зарина Низомиддинова,
Толиб Мўминов, Жумадилла Раметов,
Саида Раметова, Гулчеҳра Носирова,
Ҳосият Ҳусанова, Вазира Юнусова, Мансур Хожиматов ва бошқалар...
Шунингдек “Пайшанбадан пайшанбагача” фильмида режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновнинг қизлари Хушнозахон ва Муслимахонлар, Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳон Позилжонова, ҳамда раҳматли Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа ҳам кичик роллар ижро қилишган.
Шукурулло Исроиловнинг ижодкорларни таништириши ҳам юморга бой бўлди! Фильм намойиши бошланди.
Фильм бошланишиданоқ ўзининг юморга бой кадрлари билан томошабинлар эътиборини ўзига жалб этди. Фантастик комедия жанридаги бу фильм, фильм ижодкорлари айтганидек “ўзбекона жуманжи” деб таъриф берилган бўлса ҳам, хориж фильмидан айнан олинмаган. Фильмнинг юморлари устида анча ишланганлиги, ижодий изланиш борлиги сезилиб турибди. Фильмни кўрган томошабинлар зерикиб қолмасликлари учун ҳаракат қилинган.
Масалан, роллар ҳақида айтиб ўтсак, Зарина Низомиддинованинг роли унинг бошқа фильмлараги ролларидан тубдан фарқ қилади. У бу роль учун ҳаттоки қадам ташлаши, одатларини ҳам ўзгартирган! Фильмдаги унинг ролини кўриш керак, албатта!
Шунингдек, фильмдаги ҳар бир қаҳрамон ўз ҳаракати билан юморга сабаб бўлади. Фильмда Жавлон Шодмоновнинг ўзи ҳам комик роль ижро қилган. Унинг қаҳрамони Зарина Низомиддинова қаҳрамони билан тўқнашишига тўғри келади. Фильмдаги Шукурулло Исроилов, Толиб Мўминов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Жумадилла Раметовларнинг бошидан кечирган саргузаштларини кўриб, кулмасликнинг иложи йўқдек...
Фильм инсон ўз ҳаёти, бугунги куни, эгалик қилаётган нарсаларининг қадрига етишга ундайди. “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” деган фикрга ишора қилади.
Фильмдан ёдда қолган жумлалар:
- Мен эркак кишиман, эркаклигимча қоламан!
- Женифер Лопес Чиғатойга келиб лағмон еса ҳам менга ўхшолмайди!
- Романтикани тушунмаган кетмон!
- Кўзингни қисдинг, индамадим! Йўлимни тўсдинг, индамадим! Оёғимни босганин нимаси?
- Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва
Фотосуратлар учун Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.
Феруза Нодирова Ҳосият Ҳусанова билан
Режиссёр Элёр Ҳошимов ва монтаж устаси Эркин Муродов
Саида Раметова ва Ҳосият Ҳусанова
Жавлон Шодмонов саҳнага қизчаси Хушнозахон билан чиқди