FATTOHHON.COM
« Все новости
ЁМҒИРДАГИ ФУТБОЛ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИ... БАРЧАСИ “ҲАЁТ УЧУН!” 15.03.2013 18:51

15 март куни ёғаётган ёмғирга ҳам қарамай, актёрларнинг “Хижолат” командаси, “Ҳаёт учун!” футболига тайёргарликларини амалга оширдилар.

Ёмғирга қарамай майдонга тушган гуруҳ аъзолари, тренер Рустам Қурбонбоев кўрсатмаси билан бир нечта машқларни амалга оширдилар, ҳар бирлари якка тўп билан ҳам машқ қилдилар.

Ўтган сафар оёғидан кучли оғир жароҳат олганига қарамай Ёқуб Аҳмедов ҳам яна ўйинга киришиб кетди ва натижада оёқ пайи чўзилди.

Лекин, жароҳатга қарамай, Жавлон Шодмонов ҳам тайёргарликларга киришиб кетди.

Оёғидан бир неча марта жароҳат олган Валижон Шамшиев ҳам, барибир тайёргарликни давом этирди.

Тайёргарлик жараёнларининг ярмига етиб, ёғаётган ёмғир ҳам “чекиниши”га тўғри келди ва ёғишдан тўхтади.

“Хижолат” гуруҳи эса, тайёргарликни тўхтатмадилар.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова


































































