FATTOHHON.COM

« Все новости

ТОЖИВОЙ ШУКУРОВНИНГ ЎҒЛИ ИЗЗАТИЛЛА ҲАМ, ОТА ИЗИДАН БОРМОҚДА! 11.02.2018 06:00

IMG_7948

“Тож” гуруҳи асосчиси хонанда Тоживой Шукуровнинг фарзанди Иззатилла Шукуров ҳам, ижод йўлига кириб келди. Ёш хонанда бунинг учун анча тайёргарлик қилгани сезилиб турибди. Оилада учинчи фарзанд бўлган Иззатилла дастлаб В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида таҳсил олди. Сўнг, 2017 йилда Ўзбекистон Давлат Консерваториясига ўқишга кирди.

Мусиқа мактабида ўқиётган вақтида бир нечта фильмларда ҳам эпизодик роллар ижро қилди. “Чилла”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Ташландиқ” фильмлари шулар жумласидандир.

IMG_7946

Лицейда таҳсил олаётган вақтиданоқ “Тож” гуруҳида иккинчи солист бўлиб ишлади. 2017 йилдан профессионал ижод бошлаб, “Хафа бўлиш йўқ” деб номланган илк қўшиғини куйлади ва қўшиқ ёшлар орасида яхшигина оммалашди. Шу йилнинг ўзида куйлаган яна бир “Ало” қўшиғи ҳам тингловчиларга манзур бўлди.

IMG_7949

2018 йил Иззатилла учун сермаҳсул келди. Чунки, ёш хонанда “Кел-кел”, “Жингалак” ва яна бир неча қўшиқлар куйлади ҳамда, ўзининг илк альбоми устида иш бошлади.

IMG_7947