FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида, 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида “Янги овозлар” телетанловини ташкил этилмоқда.
Мазкур телетанловнинг мақсади, мамлакатимиздаги ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, янги маҳоратли овоз соҳибларини, шунингдек, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этишдан иборат.
Телетанловнинг иккинчи саралаш босқичида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ўз иқтидорларини тўла намоён этиб, муваффақиятга эришган 120 нафар ёш ижодкорлар иштирок этди.
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари А.Навоий номидаги киносаройда “Янги овозлар” телетанловининг дастлабки иккинчи саралаш босқичи ўтказилди.
Икки кун давомида ўтказилган саралаш босқичида ёшларнинг ижодий ишлари кўриб чиқиш учун нуфузли экспертлар гуруҳи жалб қилинди.
Ўзбек санъатининг ёрқин вакиллари Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Саидов, хонанда Хуршид Инағомов ва бошқалардан иборат эксперт гуруҳи аъзолари, ҳар бир иштирокчининг чиқишларини тинглаб, якуний хулосага келдилар.
Телетанловнинг иккинчи саралаш босқичида муваффақиятга эришган ёш ижодкорлар танловнинг навбатдаги босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
Матбуот хизмати