FATTOHHON.COM
« Все новости25 ноябрь куни актриса Шахзода Матчонова ва Омарнинг “Яккасарой” ресторанида никоҳ тўйи бўлиб ўтди!
Бу тўйда куёв ва келиннинг энг яқинлари, шоу бизнес ва кино оламидаги дўстлари меҳмон бўлиб, уларни самимий табриклашди!
Жумладан, Шахзода,
Нилуфар Усмонова,
Динейра,
актёрлар Рихситилла Абдуллаев, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Йигитали Мамажонов, актрисалар Саида Раметова, Лола Элтоева, Муяссар Бердиқулова, режиссёр Ҳилол Насимов, клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров ва бошқалар...
Куёв ва келин аъанавий мусиқа садолари остида Ресторанга кириб келишди.
Келиннинг нафис либоси “Nuptial” Тўй либослари салонидан эди.
Тўйни Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров ўз қўшиқлари билан бошлаб берди ва куёв билан келинга самимий бахт тилади.
Тўйда санъаткорларнинг чиқишлари, қўшиқлари даврага янада файз киритди!
Куёв ва келин ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонованинг қўшиғига рақсга тушишди. Шунингдек, DJ Пилигрим эса, куёв ва келиннинг исмларини ўз қўшиқларига қўшиб ижро қилди!
Тўй давомида, барча анъана ва одатлар амалга оширилди. Саида Раметова бошчилигидаги келин салом маросими барчани тўлқинлантириб юборди.
Сўнг, келинчакнинг гул отиш маросими амалга оширилди ва унда гулдастани киноижодкор Шаҳло Каримова илиб олди, аммо гулдастанинг қолган бўлакларини актрисалар Анжелика Есимбетова, Шахзода Муҳаммедова, ҳамда Феруза Собитовалар ҳам илиб олишди!
Куёв ва келин тўй тортини кесиб, бир-бирларини меҳмон ҳам қилишди.
Тўй якунида эса, ёшларни самимий дуо қилиб, эзгу тилаклар билдирган Шахзоданинг бобоси Байрам Матчонов, умр йўлдоши билан бир умр биргаликда бахтли яшаб, қўша қаришганлигини, ҳамда куёв ва келинга ҳам яхши фарзандлар кўриб, вақти келиб, набираларининг тўйларига ҳам бош бўлиш насиб этишини тилаб,
“Мен йигит вақтим, сен қиз вақтинг” қўшиғини ижро қилиб берди! (Бобоси Байрам Матчонов ва бу қўшиқ ҳақида Шахзода “Тасвир” газетаси ва сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтган. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)
Самимий табриклар, мусиқа садолари остида, куёв ва келинни ҳамма Янги ҳаёт сари кузатишди.
Биз ҳам сайтимиз номидан Омар ва Шахзодага бахту саодат, узоқ умр, фаровон ҳаёт, омад ва муваффақиятлар тилаймиз!
Бир умр биргаликда бахтли ҳаёт кечириб, шириндан ширин фарзандларга ота-она бўлиб, қўша қаришингизга, ҳамиша энг бахтли оилалардан бўлишларингизга тилакдошмиз!
Бахт қасри сари қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!
Барча фотолар ва видеолар Инстаграм, Facebooc тармоқларидаги профилларимизда!
Fattohhoncom
Saida_Vahobova_Fattohhoncom
Ruslan_admin_Fattohhoncom