FATTOHHON.COM
« Все новости
РУХШОНА, СИРОЖИДДИН, «ЭЛДИДО», АҲАД ҚАЮМ ВА ЕТИБ КЕЛА ОЛМАГАН “БЕНОМ”... 22.03.2013 09:35

22 март куни Тошкент шаҳридаги 2-Меҳр-мурувват уйида эрталаб соат 10.00 дан 12.00 га қадар, Наврўз байрами муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Бу тадбирни мазкур меҳр-мурувват уйи маъмурияти ва энага Зарифа Мирзаева ташкиллаштиришди.

Хайрия тадбирида сайтимиз томонидан таклиф қилинган хонандалар Рухшона,

Сирожиддин,

“Элдидо” гуруҳи,

ҳамда шоир ва актёр Аҳад Қаюм,

шунингдек мазкур меҳр-мурувват уйининг доимий байрамларида қўллаб-қувватловчи “Эски шаҳар” гуруҳи, иштирок этиб, имконияти чекланган болажонларни байрам билан табриклаб, хушнуд қилдилар.

Хонандалар байрам тадбирида қўшиқлар куйлаганларида, болажонларнинг қувончи чексиз бўлиб, улар билан роса рақсга тушдилар. (ВИДЕОДА)

Шоир ва актёр Аҳад Қаюм эса, ўзи ҳам “Оқпадар” фильмида имконияти чекланган йигит ролини ижро қилганлигини эслаб, фильм ҳақида болажонларга сўзлаб берди ва ўзининг қўшиқ бўлиб оммалашган шеърларидан ўқиб берди. (ВИДЕОДА)

Афсуски, тадбир вақти чекланган бўлиб, вақтидан ҳам олдинроқ якунланганлиги туфайли “Беном” гуруҳи ва яна бир нечта ёш хонандалар улгуриб етиб кела олмадилар.
Саида Вахобова