FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган, 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида “Янги овозлар” телетанловининг навбатдаги саралаш босқичи давом этмоқда.
Кун давомида ўтказилган саралаш босқичида ёшларнинг ижодий ишлари кўриб чиқиш учун махсус экспертлар гуруҳи жалб қилинган. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Намозов, Юлдуз Турдиева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Адҳам Солиев, хонанда Муниса Ризаева иштирокчиларнинг чиқишлари диққат билан кузатиб, ўз фикрларини билдиришмоқда ва ўз ижодий гуруҳларига жалб этишди.
Танловнинг иккинчи куни ҳам, ёш иқтидорлар синовдан ўтишди.
Саида Вахобова